Ургутдаги сайёр қабулда 50дан ортиқ мурожаат ечим топди
“Халқ билан бирга” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ургут туманида ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли учун муҳим бўлган масалалар муҳокама қилинди. Тадбирда O'zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши раҳбарияти, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Қабулда қарийб 300 нафар фуқаро қатнашиб, 100 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Уларда асосан ичимлик суви ва газ таъминоти, йўлларни таъмирлаш, кадастр, бандлик, тадбиркорлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Мурожаатларнинг 50 дан ортиғи жойида ҳал этилиб, қолганлари тегишли ташкилотлар назоратига олинди.
Сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, амалий чоралар белгиланди. Бу каби учрашувлар аҳоли муаммоларини тезкор ҳал этиш, давлат идоралари билан очиқ мулоқотни таъминлаш ҳамда инсон манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.