Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Уйчидаги сайёр қабулда 42 мурожаат ижобий ҳал этилди

25.05.2026 387
Уйчидаги сайёр қабулда 42 мурожаат ижобий ҳал этилди

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Наманган вилояти Уйчи туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар ва партия фаоллари иштирок этиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан жами 76 та мурожаат келиб тушди. Уларда асосан иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, коммунал хизматлар, уй-жой, тиббий хизмат ва ижтимоий масалалар кўтарилди. Қабул жараёнида мурожаатларнинг 42 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолганлари бўйича эса масъул ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижро муддатлари белгиланди.

Таъкидлаш керак, бу каби сайёр қабуллар аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва инсон манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Энг муҳими, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани инобатга олиниб, халқ ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?