Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Халқ билан мулоқот — муаммоларга амалий ечим

16.07.2026 268
Халқ билан мулоқот — муаммоларга амалий ечим

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманидаги “Бунёдкор” МФЙда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атҳам Назирқулов, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Тўлқинжон Файзиев, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда 128 нафардан ортиқ фуқаро қатнашиб, 28 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилди. Шундан 21 та масала жойида ҳал этилди, 7 та мурожаат эса қўшимча ўрганиш учун назоратга олинди.

Қабул давомида канализация ва йўл хавфсизлиги, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ердан фойдаланиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Бунёдкор МФЙнинг “Тинчлик” кўчасида 700 метрлик канализация тармоғини тортиш ва светофор ўрнатиш бўйича таклифлар билдирилди, кадастр ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, “Bravo Mebel” МЧЖ раҳбарининг ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун имтиёзли кредит ажратиш ҳақидаги мурожаати юзасидан амалий чоралар белгиланди.

Қабулда кўтарилган барча мурожаатлар тегишли масъул ташкилотлар иштирокида ўрганилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.  

Сайтни янги дизайни ёқдими?