Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Хўжаободдаги сайёр қабулда талабаларнинг контракт тўловлари учун моддий ёрдам ажратилди

16.07.2026 261
Хўжаободдаги сайёр қабулда талабаларнинг контракт тўловлари учун моддий ёрдам ажратилди

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ташкил этилган сайёр қабулда 145 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, бандлик, тадбиркорлик, ер ва кадастр, коммунал хизматлар, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга оид мурожаатлар кўриб чиқилди. Кўплаб масалалар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар эса ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул давомида ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, талабалар Фарангизбону Асқаралиевага 5 миллион сўм, Муҳаммадқодир Ҳосиловга 2 миллион 200 минг сўм ва Ферузахон Эргашевага 2 миллион 340 минг сўм миқдорида контракт тўловлари учун моддий ёрдам ажратилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ваучерлари ҳамда саховат қутичалари топширилди.

Сайёр қабул ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини яна бир бор намоён этди. Масъул ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди. Бундай очиқ мулоқотлар аҳоли муаммоларига тезкор ечим топиш, халқ ишончини мустаҳкамлаш ва инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?