Asosiy kontentga o‘tish
Жума 30-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Хоразмда БПТ раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди

30.10.2026 114
Хоразмда БПТ раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан бошланғич партия ташкилотлари раисларининг сиёсий билими ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган ўқувлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги ўқув - семинар O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотлари (БПТ) раислари учун “Zoom” платформаси орқали ўтказилди. Унда партия фаолларининг сиёсий билимларини ошириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ҳамда партиянинг дастурий мақсадларини жойларда самарали амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди.

Семинарда БПТ раисларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини бойитиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш муҳимлиги таъкидланди. Урганч шаҳридаги “Шодлик” маҳалласи БПТ раиси Муқаддас Раҳимованинг қайд этишича, бундай ўқувлар партия фаолларининг масъулиятини ошириш, аҳоли билан ишлаш усулларини такомиллаштириш ва фуқароларни қийнаётган муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамиятга эга.

Иштирокчилар олинган билим ва тажрибаларни кундалик фаолиятда қўллаш, электорат билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда партия нуфузини оширишга ҳисса қўшишларини билдирдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?