Хоразмда сайёр қабул: 61 та мурожаат кўриб чиқилди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Қўшкўпир туманида ўтказилган сайёр қабулда 173 нафарга яқин фуқаро иштирок этиб, 61 та мурожаат кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг ярмидан ортиғи жойида ҳал этилди, 23 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва амалий маслаҳатлар берилди.
Қабул доирасида “Умид” акцияси орқали 4 нафар эҳтиёжманд оилага маиший техника воситалари топширилди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган болага аравача тақдим этилди.
“Фаравон оила” акцияси доирасида 1 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди. Бандлик, имтиёзли кредит, кадастр ва тадбиркорликка оид масалалар бўйича ҳам мурожаатларга ечим изланди.
Сайёр қабул аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва уларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этди.