Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Хоразмлик ёшлар ва ишсиз хотин-қизларни касбга йўналтириш бўйича лойиҳа ташкил этилди

16.07.2026 259
Хоразмлик ёшлар ва ишсиз хотин-қизларни касбга йўналтириш бўйича лойиҳа ташкил этилди

O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Урганч шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида ёшлар ва ишсиз хотин-қизлар учун амалий тадбир ўтказилди. Унда иштирокчилар марказдаги замонавий ўқув хоналари, компьютер саводхонлиги синфлари, устахоналар ва ўқув лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишдилар.  

Лойиҳа давомида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, қисқа муддатли ўқув курслари, касбга қайта тайёрлаш ва малака ошириш имкониятлари ҳамда давлат томонидан яратилган қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва шахсий бизнесни ривожлантириш юзасидан амалий тавсиялар иштирокчиларга етказилди.

Маҳорат дарслари жараёнида қатнашчилар турли касб йўналишлари бўйича амалий машғулотларда иштирок этиб, янги кўникмаларни эгаллаш имконига эга бўлдилар. Лойиҳа ёшлар ва хотин-қизларнинг касбий салоҳиятини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилувчи муҳим амалий мулоқот майдонига айланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?