Янгийўлда 150 дан ортиқ мурожаатлар эшитилди
Янгийўл туманида “Халқ билан бирга” дастури доирасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда 17 та маҳалладан 150 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, коммунал хизмат, электр таъминоти, бандлик, тадбиркорлик ва инфратузилмага оид муаммоларини ўртага ташлади.
Қабулда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, кўтарилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Жумладан, тикувчилик билан шуғулланувчи фуқарога амалий ёрдам кўрсатилиб, тикув машинаси топширилди.
Шунингдек, электр устунларини янгилаш, чиқинди хизмати, мактаб атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар бўйича амалий чоралар белгиланди. Сайёр қабул аҳоли муаммоларини тезкор ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.