Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 12-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Ёшлар ғоялари — янги бизнес ва стартаплар учун муҳим қадам

12.11.2026 36
Ёшлар ғоялари — янги бизнес ва стартаплар учун муҳим қадам

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар қаноти ташаббуси билан «Депутат ва ёшлар» учрашуи ташкил этилди.

Унда Нукус шаҳар Кенгаши депутати Бисенгали Утениязов, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Дилноза Эримбетова, университет вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди.

Мулоқотда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Талабалар ўз таклиф ва ташаббуслари билан қатнашиб, мавжуд имкониятлар ва уларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Партия вакиллари ёшларнинг истиқболли ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларни амалий лойиҳаларга айлантириш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашларига кўмаклашиш O‘zLiDePнинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидладилар.

Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг ташаббусларига кенг йўл очиш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва янги бизнес ғояларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?