Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 22-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Ёшлар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди

22.10.2026 69
Ёшлар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди

Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтида O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда институт ҳамкорлигида ёшлар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди. “Халқ билан бирга” дастури доирасида ўтказилган беллашувда 30 нафар ёш иштирок этди.

Мусобақа ташкилотчилари шахмат инсон тафаккурини чархлаш, диққат ва хотирани мустаҳкамлаш, вазиятни тўғри баҳолаш ҳамда олдиндан режа тузиш кўникмаларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашди. Шу боис O‘zLiDePнинг бу каби тадбирлари ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар давомида иштирокчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказиш билан бирга, тажриба алмашиш имконига ҳам эга бўлдилар. Мусобақа якунига кўра, Муҳаммад Мўминжонов ғолиб деб топилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?