Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 03-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Ёшларга бизнес сирлари ўргатилди

12.06.2026 264
Ёшларга бизнес сирлари ўргатилди

Наманганда битирувчи ёшлар учун “Баркамол авлод” кичик саноат зонасига амалий экскурсия ташкил этилди. Тадбир O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида ўтказилиб, ёшларни тадбиркорликка қизиқтиришга қаратилди.

Экскурсия давомида талабалар ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти, маҳсулот тайёрлаш жараёнлари ва замонавий технологиялар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, бизнес бошлаш ва давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди.

Бундай амалий тадбирлар ёшларнинг касб танлаши, тадбиркорликка қадам қўйиши ва ўз ғояларини амалга оширишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?