“Youth Sports Challenge” — ёшлар спорти ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлайди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Бухоро шаҳридаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Youth Sports Challenge” лойиҳаси ташкил этилди.
Унда енгил атлетиканинг баландликка ва узоқликка сакраш йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ёшлар ўз маҳорати ва жисмоний тайёргарлигини намоён этдилар.
— Лойиҳанинг асосий мақсади — ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзини ҳаёт мезонига айлантиришдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими мудири Фирдавс Пирназаров. – Бундай мусобақаларда ёшлар нафақат жисмоний жиҳатдан чиниқади, балки уларда жамоа бўлиб ишлаш, интизом, ғалабага интилиш каби фазилатлар ҳам шаклланади. Биз бу каби спорт тадбирларини вилоятнинг барча ҳудудларида изчил давом эттирамиз.
Ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.