Бухорода 100 нафарга яқин фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Бухоро туманида “Саломатлик сари” акцияси ташкил этилди. Унда “Гулшанобод” МФЙдаги 6-сон оилавий шифокорлик пунктида 100 нафарга яқин фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кўрик жараёнида аҳоли терапевт, кардиолог, гинеколог, стоматолог каби мутахассислар кўригидан ўтди, шунингдек УЗИ ва лаборатория текширувларидан фойдаланиб, зарур тиббий маслаҳатлар олди.
Тадбир давомида иштирокчиларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Бу каби ташаббуслар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом жамиятни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.