Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Киберхавфсизлик — ишончли бизнеснинг муҳим омили!

07.07.2026
290

O‘zLiDeP Хива туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Киберхавфсиз тадбиркорлик” акцияси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда рақамли хавфсизликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчиларга кибержиноятларнинг олдини олиш, электрон тўловлар хавфсизлиги ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Тадбир давомида интернет фирибгарлиги, кучли пароллардан фойдаланиш, шубҳали ҳаволалар ва электрон хатларни аниқлаш, корпоратив маълумотларни ишончли муҳофаза қилиш каби муҳим мавзулар юзасидан тушунтиришлар берилди. Бу тадбир тадбиркорларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Таъкидланганидек, рақамли иқтисодиёт шароитида киберхавфсизликка амал қилиш ҳар бир тадбиркор учун заруратдир. Бундай амалий мулоқотлар бизнесни замонавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш ва хавфсиз рақамли тадбиркорлик муҳитини шакллантиришга муҳим ҳисса қўшмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?