Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қорақалпоғистонлик депутат мактабга 200 та китоб совға қилди

29.04.2026
453

Нукус туманидаги 17-сонли умумтаълим мактабида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида “Бир кунда минг китоб” акцияси ташкил этилди.

Акция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алишер Джуманазаров ташаббуси билан мактаб кутубхонасига 200 га яқин бадиий ва илмий-оммабоп китоблар тақдим этилди. Танланган адабиётлар ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос бўлиб, уларнинг билим олишга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади.

Бундай маърифий ташаббуслар ёшларни билимли ва кенг дунёқарашли этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Шу орқали жамиятда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва “Халқ билан бирга” тамойилини амалда таъминлашга эришилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?