Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

30.04.2026
431

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Тошкент давлат техника университетида “Инсон қадри ва фаровонлигини таъминлаш йўлида муҳим қадамлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Севара Убайдуллаева, профессор-ўқитувчилар, партия масъуллари ва талаба-ёшлар иштирок этди. Унда инсон қадрини юксалтириш, ёшлар фаровонлигини таъминлаш ва камбағалликка қарши курашишда янги ёндашувлар муҳокама қилинди.

Учрашувда асосий эътибор ёшларнинг бандлиги, касбга ўқитиш, замонавий таълим сифатини ошириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилди. Ёшлар томонидан иш билан таъминланиш, амалий билимларни ошириш ва бизнес бошлашда молиявий имкониятларни кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди. Шунингдек, дуал таълим тизимини ривожлантириш ва амалиёт билан назарияни уйғунлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир якунида ёшлар билан очиқ мулоқотни тизимли давом эттириш, уларнинг муаммо ва ташаббусларини амалий ечимларга айлантириш бўйича келишувга эришилди. Шу билан бирга, университетнинг 10 нафар талабаси партия сафига қабул қилинди. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?