Asosiy kontentga o‘tish
Жума 25-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Партиямиз фаоли 15 нафар ишсиз ёшларни ишли қилди

28.05.2024
0

Ўзлидеп Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими ҳамда Ўзлидеп Юнусобод туман Кенгаши билан ҳамкорликда "Шукрон ладй cоок" қандолат сехида ёшлар билан учрашув ўтказилди.


Мулоқотда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида белгиланган ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш йўналишидаги ишлар таҳлил қилинди.


Бугунги кунда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб бориляпти. Мақсад ёшларни келажакда ўз ўринларини топиши, маълум бир касбни егаллаши, енг муҳими мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўша олишдир.


Бу борада партия ҳам ўз олдига устувор мақсад ва вазифаларни белгилаб олган бўлиб, жойларда ёшларни турли касб-ҳунарга ўргатиш, бизнесларини бошлаши ва бандилиги таъминлашда яқиндан кўмакчи бўлмоқда.


"Шукрон ладй cоок" қандолат сехи раҳбари тадбиркор Гулхайё опа ҳам маҳалладаги ишсиз хотин-қизларининг 15 нафарини бандилиги таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшди. Фаолиятини янада кенгайтириб қўшимча иш ўринларини яратишни мақсад қилган.

Сайтни янги дизайни ёқдими?