Asosiy kontentga o‘tish
Жума 25-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Таълим даргоҳида истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказилди

28.05.2024
0

Олий Majlis Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзлидеп Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Андижон вилоятига ташрифи мобайнида Булоқбоши туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди.


Таълим даргоҳида педагог ўқитувчилар ҳамда истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашган партия етакчиси ўзаро самимий мулоқот руҳида кечган суҳбатда юртимиз егалари бўлган ёшларга кўрсатилаётган еътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам юқори поғонага кўтарилганини еътироф етди.


Бугун юртимиз ёшлари адолатли равишда ўз зиммасига Ватан келажаги учун маъсулиятни олишга қодир бўлган, бугунги ва ертанги куннинг ҳал қилувчи кучига айланаётганини алқади.


Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган ёшларимизни тарбиялаш учун таълим тизими замон талаблари асосида тубдан янгиланаётганига еътибор қаратди.


"Ўзбекистон – 2030" стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари енг биринчи вазифа етиб белгиланганининг мазмун-моҳиятини очиб берди.


Давлатимиз раҳбари ғоят ўринли таъкидлаганидек, мамлакатда олиб борилаётган таълим ислоҳотларига барча дахлдор еканига урғу берди.


Ўзлидеп ҳам ёшларнинг таълим олиши, янги билимларни, янги кўникмаларни егаллаши, кундалик ҳаётда билим ва технологиялардан оқилона ва самарали фойдаланиши учун, шунингдек йигит ва қизларнинг professional, ижодий ва хизмат поғоналаридан ўсиши, ўз бизнесларини ташкил етиши учун барча имкониятларни, енг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш йўлидаги ислоҳотларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатаётганини таъкидлади.


Хусусан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда амалга оширилаётган таълим ислоҳотларида узлуксизлик, замонавийлик ва қулайлик тамойилларига устуворлик берилаётганини қайд етди.


Бугун хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни мактаб партасидан бошлаб тадбиркорлик ва касбга йўналтириш масалаларига катта еътибор қаратилаётгани, бу еса ўз навбатида уларнинг етук мутахассис бўлиб етишиши, фаровонлигини таъминлашида тамал тоши бўлиб хизмат қилаётганини айтди.


Шунингдек, таълимда хусусий секторнинг улуши ортиб бориши билан соҳада соғлом рақобат муҳити юзага келгани, ёшларга танлов имкониятларини оширгани, хусусий таълим муассасаларининг ёшларни сифатли таълим билан қамраб олинишида давлатга кўмакчи бўлаётгани хусусида ҳам тўхталди.


Хусусий таълим муассасалари соҳада таълим сифатини ошириш, маданиятини шакллантириш, ўзини ўзи ривожлантиришда муҳим аҳамият касб етибгина қолмасдан, хусусий сектор давлатнинг таълим хизматлари билан таъминлаш юкининг бир қисмини ўзига олган ҳолда аҳолининг таълим олишига бўлган еҳтиёжларини қондира бошлагани еътиборга молик еканини қайд етди.


Таълим ва илм-фан, технологияларни яна-да ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимини яна-да такомиллаштириш тарафдори бўлган партия бундан буён ҳам ёшларни таълим олиши, етук салоҳиятли кадр бўлиб етишиши, бандлигининг таъминланиши, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ўзининг ўрни ва овозига ега бўлишида яқин кўмакчи бўлиб қолишини билдирди.


Партия етакчиси ўқувчи-ёшлар билан ўтказилган мулоқот учрашуви асносида уларнинг орзу-истаклари, давлат жамият бошқарувига доир таклиф ва ташаббуслари билан ҳам қизиқди.


Тадбир якунида таълим даргоҳининг кўзга кўринган муайян ютуқларни қўлга киритган ўқувчиларига партиянинг есдалик совғалари топширилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?