Сайловдан сайловгача: ислоҳотлар муваффақияти учун масъулиятни зиммага олиш самараси
Қизғин кураш ва кучли рақобат шароитида ўтган навбатдаги сайловлар ҳам ниҳоясига етди. O‘zLiDePнинг электорат ишончини оқлаш йўлидаги саъй ҳаракатлари ўзининг амалий натижасини берди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Ўзбекистон Либералдемократик партияси бошқа сиёсий кучларга нисбатан катта устунлик билан ғалаба қозонди.
Парламент қуйи палатаси депутатлари сайлови бўйича бир мандатли 75 та сайлов округининг 38 тасида O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодлар кўп овоз олишга эришган бўлса, ягона сайлов округи бўйича 75 та депутатлик ўрнининг 26 таси маслакдошларимизга насиб этди.
Шундай қилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги жами 150 та депутатлик ўрнининг 64 таси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либералдемократик партиясига тегишли бўлди. Бу – мамлакат парламентида мутлақ кўпчилик, энг йирик фракция дегани. Муҳим масалалар бўйича қарор қабул қилишда сезиларли даражадаги устунлик дегани.
Электорат вакиллари партия ғояларининг ҳаётийлигини, Сайловолди дастурида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни эътироф этганининг тасдиғидир бу. Миллионлаб сайловчиларнинг “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!” умумий даъватига таянган ҳолда амалга ошириладиган ишлар пировардида фаровонликка элтишига ишонганининг далилидир бу.
Хўш, O‘zLiDeP нималар ҳисобига рақобатчиларини ортда қолдирди? Мақтовга арзигулик ютуқ замирида қандай омиллар мужассам? Янги сайлов тизимида ўтказилган бу галги сиёсий жараёнларда партия қандай технологиялардан фойдаланди? Тарғибот тадбирларида қуруқ расмиятчиликдан воз кечиб, самимий мулоқотга кўпроқ урғу берилиши нечоғли аҳамият касб этди? Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, инновацион ташвиқотга эътибор кучайтирилгани ўзини оқладими?
Қуйида ана шундай саволларга чуқур таҳлил ва таққос асосида аниқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Аввалги сайловлардан то ҳозиргисига қадар ўтган даврда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва парламентдаги фракцияси, ҳудудий бўлинмалар ва бошланғич ташкилотлар томонидан эътибор қаратилган устувор йўналишлар хусусида атрофлича сўз юритамиз. Янги замонда янгича услубларни қўллаётган “Ёшлар” ва “Аёллар” қанотлари интилишидаги ҳал қилувчи жиҳатларга, ноёб ва таъсирчан топилмаларга назар ташлаймиз. Шу аснода музаффарлик манзилини тобора яқинлаштирган жонли фаолиятнинг ўзига хос қирралари намоён бўлиши табиий, албатта.
Якшанба кунги воқелик МСК рақамлари талқинида
Бу йил мамлакатимиз тарихида биринчи марта аралаш сайлов тизими синовдан муваффақиятли ўтди. Мазкур янгиликнинг жорий этилиши сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатни ҳар қачонгиданда кучайтириб, жамиятдаги демократик муҳитга бамисоли қувват бағишлагани сайловолди ташвиқоти давомида яққол намоён бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларига сайловни 850 дан ортиқ хорижий кузатувчилар бевосита кузатиб боргани эътиборга лойиқ.
27 октябрь куни сайлов жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видеотрансляция қилиш мақсадида юртимиз ҳудудларидаги тегишли техник талабларга мувофиқ бўлган сайлов участкаларида видеокамералар ўрнатилди.
Мазкур сайловларнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири – сайловчиларнинг фуқаролик масъулияти, изчил ислоҳотларга дахлдорлик туйғусининг янада ошганлиги билан боғлиқ. Буни жами 15 млн 27 минг 529 нафар сайловчи овоз бергани ҳам кўрсатиб турибди. Бу эса овоз берган сайловчилар умумий сонининг 74,72 фоизидан иборатдир. Ҳатто ривожланган давлатларнинг ҳаммаси ҳам бундай кўрсаткичга эришиши даргумон.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларга кўра, ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови натижалари бўйича O‘zLiDeP 5 млн 194 минг 41 та ёки 34,75 фоиз овоз тўплади.
Иккита сайлов тизими бўйича, яъни депутатликка номзодларга ва партияларга берилган овозлар бўйича Қонунчилик палатасига сайланган жами 150 нафар депутат таркибининг партиявий мансублиги қуйидагича бўлди:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 64 та ўрин ёки 42,7 фоиз, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 29 та ўрин ёки 19,3 фоиз, Ўзбекистон “Адолат” социалдемократик партиясидан – 21 та ўрин ёки 14 фоиз, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 20 та ўрин ёки 13,3 фоиз, Ўзбекистон Экологик партиясидан – 16 та ўрин ёки 10,7 фоиз.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўлиб ўтган сайлов демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш, ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга эришиш йўлида халқимиз аҳиллик, ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилаётганини яна бир бор намойиш этди.
Янгиликка асосланган либерал ғоялар – тараққиёт таянчи
“Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий. Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир”.
Президент Шавкат Мирзиёев бу ибратли фикрни 2023 йилнинг декабрида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида барчабарчамизга алоҳида уқтирган эди. Мазкур фикрнинг бугунги сиёсий жараёнларга алоқаси Ўзбекистон Либералдемократик партияси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий кучлигига бевосита боғлиқ.
Модомики, XX аср бошида шаклланган жадидлар ҳаракатининг ҳам, XXI аср бошида сиёсий майдонга чиққан O‘zLiDePнинг асосий ғоялари ҳам янгиликка интилишдан, масалалар ечимига инновацион ёндашишдан, догматик дунё қарашни креатив мулоҳаза юритишга айлантиришдан, элу юртни тараққиётга бошлашдан, ёшларни азму шижоатга ундашдан иборат. Эргашувчи эмас, эргаштирувчи мақомини янада мустаҳкамлаш орқали Ватан равнақи учун камарбасталик қилиш, демократик жараёнларда рақобатчилардан ҳамиша бир қадам олдинда юриш – бош мақсаддир.
Жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий жамоатга қарата “Тўғрисини айтмагунча ишлар тўғриланмас” дея мурожаат қилган бўлса, O‘zLiDeP ҳар бир инсонга, энг аввало, қулай атрофмуҳитга эга адолатли давлат керак, деган ғояни ўз Сайловолди дастурида илгари сурди.
Абдулҳамид Чўлпон “Ол байроғингни, қалбинг уйғонсин. Қур янги давлат, ёвлар ўртансин!” дея даъват қилган бўлса, O‘zLiDeP халқ хизматидаги замонавий давлатни барпо этиш вазифасини Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий тамойилларидан бири сифатида кўрмоқда. Ва оташин жадид наздидаги музаффарлик туғини очиқ ва ошкора кураш майдонида бошқа сиёсий кучларга бой бермаслик учун шаҳдам ҳаракат қилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилги сайловларда O‘zLiDePнинг ғолиб бўлгани ана шундай кучли пойдеворга таянгани туфайлидир. Чунки, партиянинг электоратга таклиф этган лойиҳалари ҳаётий, ташаббуслари жўяли. Уларнинг ҳар бири аниқ натижага хизмат қилиши билан каттаю кичикнинг эътиборини тортди. Шунинг учун аксарият сайловчилар либералдемократлар учун овоз бергани табиий.
Жадидлар “Онам тили, отам уйи, болам орзусини ҳеч кимга бермайман!”, деган улуғ ният билан ЯНГИ КУЧ сифатида майдонга чиққан эди. Улар “Тилда, фикрда ва ишда бирлик!” даъватини ўз фаолиятининг асосий мақсади этиб белгилаган эди. O‘zLiDeP эса СЎЗИ ВА ИШИ БИР партия сифатида кучли рақобат остидаги сайловларга киришди. Очиқ ва кескин кураш жараёнида ўз электоратига суянган ҳолда худди жадидларга уйғун равишда “БИРГАЛИКДА БИЗ КУЧМИЗ” шиорини баланд кўтариб ҳаракат қилди ва электорат ишончини қозонди. – Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар юртимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди, – дейди сайлов натижалари эълон қилинган куни биз билан мулоқот чоғида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов. – Айниқса, кейинги йилларда халқимиз турмуши юксалиб, қишлоқ, маҳалла, туманларимиз обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Юртимизда яшаётган ҳар бир инсон бу каби тарихий ўзгаришларни ўз ҳаётида, яшаётган маҳалласи, қишлоғи, овулида теран ҳис қилмоқда.
Бундай янгиланишлар жаҳон ҳамжамиятининг ҳам эътиборини тортмоқда. Нуфузли халқаро молиявий-сиёсий ташкилотлар, таниқли сиёсатчилар ўзининг холис ва ижобий баҳосини бермоқда. Мана, масалан, сайлов арафаси ва овоз бериш куни Ўзбекистонда бўлган мингга яқин чет эллик экспертларнинг деярли ҳаммаси шундай фикрларни билдирди.
Демократик ислоҳотлар натижасида сайловларда фикрини эркин айта оладиган, ижтимоий фаоллашган, бир сўз билан айтганда, очиқ ахборот маконидан фойдаланаётган сайловчилар қатлами шакллангани эндиликда манаман деб бўй кўрсатиб турибди. Бунга, наинки, ҳавас қилувчилар кўпайгани, ҳатто ҳасад қилаётганлар борлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Маълумки, сайловчилар ўз манфаати, бирор-бир масалага муносабатини мамлакатдаги сиёсий партия, унинг ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлаш орқали билдиради.
Шундан келиб чиқиб, кечаги сайловда O‘zLiDeP, энг аввало, 1 миллион 600 мингдан зиёд аъзоларига, асосий ғояларига хайрихоҳ яна кўплаб юртдошларимизга таяниб улкан ютуққа эришди, десак муболаға қилмаган бўламиз.
Асосий тиргаклардан бири фракциядир
Сайловларнинг ижтимоийсиёсий аҳамияти нақадар катталигини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Унда ҳар бир фуқаро ўз тақдири, орзуистаклари рўёбга чиқиши учун овоз беради. Шу маънода, галдаги сайлов “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида кўтаринки руҳда ва юксак уюшқоқлик билан ўтганида ҳам улкан маъномазмун мужассам. Ташкил этилганига қарийб чорак аср бўлган бугунги O‘zLiDeP эса Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасида кўп сонли аъзолар ва тарафдорларига эга бўлган, фаровон ҳаётни таъминлашда етакчи ролни ўйнайдиган халқчил партияга айлана олди.
Мураккаб вазифаларни ўз зиммасига оладиган, мамлакатимиз ва халқимизнинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилишга қодир сиёсий куч сифатида ўзини яққол кўрсатди. Электорат вакилларининг аксарияти партиямизга овоз беришида ўтган сайловолди дастуримиз 5 та йўналишни қамраб, 200 дан ортиқ аниқ вазифаларни ўз ичига олгани ва уларнинг аксарияти тўлиқ бажарилгани муҳим аҳамият касб этди.
Беш йил давомида парламентда 53 нафар депутатдан иборат таркибда фаолият кўрсатган фракциямиз аъзолари Сайловолди дастуридаги барча йўналишларга алоқадор бўлган, мақсад ва ғояларимизни амалга оширишга ҳуқуқий асос сифатида хизмат қиладиган қонунларни қабул қилишда фаол бўлишди.
Хусусан, 20202024 йилларда парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган 404 та қонуннинг ҳар бири фракциямиз депутатлари томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, қўллабқувватланди. Шу билан бирга, 41 та қонун лойиҳаси бевосита фракциямиз депутатлари томонидан, шундан 24 та қонун лойиҳаси бошқа фракциялар билан бирга ташаббус ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилди. Солиқ кодексига бизнес муҳитини яхшилашга қаратилган ўзгартишлар киритиш, Фуқаролик кодексини мулк ҳуқуқига доир муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи қўшимчалар билан тўлдириш тўғрисидаги қонун лойиҳалари бевосита O‘zLiDeP депутатлари ташаббуси билан тайёрланди. Бир сўз билан айтганда, парламентдаги фракциянинг фаол иштироки асосида қабул қилинган қонунларнинг аксарияти электорат манфаати учун хизмат қилди. Мисол учун, Божхона, Ер ва Шаҳарсозлик кодекслари тадбиркорларни рағбатлантирадиган нормалар билан бойитилди, маъмурий ва иқтисодий жавобгарлик масалалари либераллаштирилди.
Депутатларимиз уйжой дахлсизлиги ҳамда ундан кўрилган зарарнинг қопланишини кафолатлайдиган қонун лойиҳасини такомилига етказишда ҳам ибрат бўлди. Шунингдек, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун билан кўпчилик кутаётган ва миллионлаб оилаларга дахлдор муаммо ҳал этиладиган бўлди. Ушбу ҳужжатнинг ҳаётга тат биқ этилиши узоқ йиллар мобайнида одамларни қийнаб келган уйжойга эгалик борасидаги долзарб масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан ечиш асосини яратди.
Сайловчилар партиянинг асосий тиргакларидан саналган фракциянинг мана шундай ҳаракатларини юқори баҳолангани учун ҳам ўз овозини O‘zLiDePга бергани улкан ютуқнинг омилларидан яна биридир, десак янглишмаймиз.
Янги Сайловолди дастурининг янгича ташвиқоти
Энди 20242029 йилларга мўлжалланган янги Сайловолди дастуримизнинг электорат вакилларининг онги ва қалбига кириб борган ғоялари хусусида тўхталсак ўринли бўлади. Келгуси беш йилнинг йўл харитаси саналган бу дастур Шавкат Мирзиёевнинг “Барчамиз биргаликда келажакка ишонч билан интилиб, бутун диққат-эътиборимизни олдимизда турган вазифаларни ҳал этишга қаратишимиз, халқимиз кутаётган, даврнинг ўзи талаб этаётган янги ғоя ва ташаббусларни илгари суришимиз лозим” – деган улуғвор сўзларига асосланиб тайёрланганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
“ЭРКИН ВА ФАРОВОН, ҚУДРАТЛИ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БИРГАЛИКДА ҚУРАМИЗ!”, деган бош шиоримиз ҳам ана шу даъватга уйғунлик ва ҳамоҳангликда танланди. Сайловолди тарғиботи “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун” тамойили доирасида ўтказилгани ёшу қарини баравар қизиқтира олди.
Таъбир жоиз бўлса, аксарият сайловчилар партиядан айнан мана шундай ҳаракатни кутаётганини яшириб ўтиришмади. Мазкур дастур лойиҳаси йирик бошланғич партия ташкилотлари, туман, шаҳар ва ҳудудий кенгашларимизда муҳокама қилиниб, аниқ таклифлар билан бойитилганлиги муҳим аҳамият касб этди. Унда 5 муҳим йўналишдаги 500 вазифа ўз аксини топгани сайловчиларга маъқул келгани натижалардан маълум бўлиб турибди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга кенг татбиқ этилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон оила ва жамият фаровонлигига эришиш бош мақсадимиз эканига, тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун янада қулай муҳит яратиш орқали уларнинг сонини келгуси беш йилда 2 баробарга ошириш учун иш олиб боришимизга халқимиз ишонгани учун бизнинг партиямизга овоз бергани ҳам рост. Давлатхусусий шериклик лойиҳаларини сув хўжалиги, экология, энергетика ва бошқа соҳаларда кўпайтириш, давлат харидларининг шаффофлиги ва хусусий сектор учун қулайлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши, Ўзбекистонни инвестициялар учун янада қулай маконга айлантиришга қаратилган ҳуқуқий асослар такомиллаштирилиши электорат руҳини кўтарди.
Тадбиркорларимизнинг ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш, жумладан, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишни жадаллаштириш борасидаги ҳукуматимиз саъйҳаракатларини қўллабқувватлаётгани партиямизнинг яна бир ютуғидир. Озиқовқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари диққат марказида бўлиши, органик маҳсулот етиштираётган фермер хўжаликлари учун солиқ имтиёзларини жорий этиш таклиф этилгани, ҳар йили камида 500 минг барқарор иш жойлари, бир миллион оила аъзосига даромадли меҳнат учун шароит яратиш, мономарказлар ва нодавлат таълим муассасалари орқали касбҳунарга ўқитиш кўламини беш баробарга ошириш, бир миллион фуқарони меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўргатиш назарда тутилгани сайлов пайти овозлар сезиларли равишда кўп бўлишига замин яратди.
Янгиланган Конституциямизга мувофиқ Ўзбекистоннинг “ижтимоий давлат” сифатида эълон қилинганлиги O‘zLiDeP зиммасига янада катта масъулият юклади. Ҳар бир инсоннинг, ёшларимизнинг салоҳиятини оширишга қаратилган сифатли таълим, ишончли тиббиёт ва манзилли ижтимоий ҳимояни таъминлаш ўзўзидан бўлмайди, албатта. Тиббиёт соҳасида 2030 йилга қадар ажратиладиган йиллик маблағлар ҳажмини 2 карра ошириш, тиббий суғурта тизимини тўлақонли жорий этиш, нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятига рухсат бериш ва лицензиялаш тартибини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам ўз натижасини намоён этди.
O‘zLiDeP ёшлар учун мақбул иш ўринлари яратиш, тадбиркорлигини қўллабқувватлаш, хусусан, ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларимизга бир йиллик ижара харажатининг ярмисини қоплаб бериш, улар учун уйжойлар қуриш ва имтиёзли ипотека тизимини кенгайтириш тарафдори эканлиги электорат сафининг кенгайишига хизмат қилди.
“Мусаффо ҳаво – 2030” миллий дастури нимани англатади?
Ана шу саволга ижобий жавоб топган сайловчи борки, бюллетенда либералдемократлар қаторини излагани ва иккиланмасдан белги қўйгани ҳақиқат. Зукко отабоболаримиз кечиктириб бўлмайдиган масалалар ҳақида гап кетганда, СУВ ВА ҲАВОДАЙ ЗАРУР, деган иборани қўллашган. Биз ҳам яқиняқингача доим шу таърифдан фойдаланганмиз. Аммо глобаллашув замонига келиб, тоза сув ва тоза ҳавога боғлиқ муаммолар юзага чиқиб, бу бебаҳо неъматларнинг ўзини муҳофазалаш учун жиддий ҳаракат қилиш зарур бўлиб қолди.
O‘zLiDeP эса шу ўткир масалани Сайловолди дастурига киритгани электоратни жонлантирди. Мисол учун, Ўзбекистон миқёсида атмосферага ташланадиган чиқинди газларининг ҳажми йилига 2 миллион 449 минг тоннани ташкил этаётир. Шундан 60 фоизи кўчаларни тўлдириб юрган турлитуман автомобиллар ҳиссасига тўғри келади. Энг ёмони, ушбу кўрсаткич ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда белгиланган меъёрлардан 3 баравар кўпроқ. IQAir порталининг 2024 йил 21 февраль куни тарқатган расмий маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўн марта ошган. Эрталаб соат 09:30 да мамлакатимиз пойтахтидаги кузатув станцияси 247 AQI кўрсаткичини қайд этган. Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳаво сифати бўйича йўриқномасидаги рақамлардан анча юқоридир.
O‘zLiDeP фаоллари ушбу йўналишдаги муаммоларни ўрганиш баробарида ифлосланиш манбаларига жиддий эътибор қаратмоқдалар. Жумладан, саноат корхоналари, транспорт воситалари, қурилиш ишлари ва кўмирдан фойдаланиш ҳаво ифлосланишининг асосий манбалари ҳисобланади. Ўзбекистондаги кўплаб шаҳарларда бу манбаларнинг таъсири узоқ йиллар давомида тобора ёмонлашиб бормоқда. Боиси, бизда ҳаво сифати мониторинги учун мавжуд инфратузилмалар ва технологиялар замон талабларидан ортда қолган.
Бу эса ифлосланиш даражасини аниқлаш ва унинг олдини олиш чораларини кўришда қи йинчиликларни келтириб чиқаради. Атрофмуҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик мавжуд бўлсада, унинг амалиётда бажарилишида қатор нуқсонлар бор. Ҳатто кам сонли ташаббусларнинг молиялаштирилмаслиги ёки етарли ресурслар ажратилмаслиги ифлосланишнинг давом этишига замин яратяпти.
Яъни, экологик маданият ва экологик онг пастлиги муаммонинг янада кучайишига сабаб бўлаётир. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Либералдемократик партияси ҳаво ифлосланишини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, тоза энергия манбаларини ривожлантириш мақсадида ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатадиган кўмир ва нефть маҳсулотларидан фойдаланишни қисқартириш, қуёш, шамол ва бошқа қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни рағбатлантириш лозим.
Хуллас, Ўзбекистонда “Мусаффо ҳаво – 2030” миллий дастурини қабул қилиш ва изчиллик билан амалга оширишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Партия фаолларига кўра, ифлосланиш манбаларини камайтириш ва тоза энергия манбаларини ривожлантириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш мумкин бўлади. Бу ҳам атрофмуҳитни муҳофаза қилиш, ҳам иқтисодий ривожланиш учун муҳимдир.
Бошқача айтганда, “Мусаффо ҳаво – 2030” миллий дас тури Ўзбекистонда экологик барқарорлик ва аҳоли саломатлигини таъминлашга қаратилган долзарб ташаббусдир. Халқаро тажрибадан фойдаланиш орқали мамлакатда ҳаво сифати бўйича илғор стандартлар ва технологияларни жорий этиш кечиктириб бўлмайдиган масала саналади. Бунинг учун эса зарарли чиқиндиларни назорат қилиш механизмларини жорий этиш, ишлаб чиқариш корхоналари ва автотранспорт воситаларининг зарарли газлари учун чегараларни аниқ белгилаш ва унга қатъий риоя этиш тартибини кучайтириш даркор.
Саноат корхоналарида замонавий фильтрлаш ва қайта ишлаш технологияларини жорий қилиш орқали завод ва фабрикаларда чиқиндиларнинг миқдорини қисқартириш ҳам устувор вазифалар сирасига киради. Электр энергиясида ҳаракатланадиган автомобиллар ва гибрид транспорт воситаларини кенгайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тарғиб қилиш керак.
Айни жараённи жамоат транспорти ва велосипед йўлларини ривожлантириш орқали автомобиллар сонини камайтиришга қаратилган ҳаракатлар билан уйғунлаштириш самарадорликни ошириши шубҳасиз. Шундагина мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ҳолати сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган комплекс чоратадбирлар ўз натижасини бериши шубҳасиз.
Ишонч учун, имкон учун ташаккур
Сайлов якунларига бағишланган шарҳимиз сўнггида электоратга ана шундай тарзда миннатдорчилик билдириш бизнинг шарафли инсоний бурчимиздир. Зеро, камина ҳам анчадан буён шу партия фаоли саналади. Истиқболли ғоялар ташвиқотида мен ҳам озмикўпми ҳисса қўшганимдан хурсандман.
Демак, тарғибот тўғри йўналишда кечган. Демак, сайловчига дастурлар аҳамиятини етказишда одил ва оқил усул танлангани рост. Эндига вазифа эса янада оғир. Спортчиларга қиёсан айтганда, чемпионлик мақомини сақлаб қолиш чемпион бўлишдан ҳам мураккаброқ. Модомики, партиянинг Сайловолди дастуридаги барча ҳаётий вазифаларни бажариш, адо этмоқ жуда катта масъулият, билим ва малака, кучли салоҳиятни талаб қилади.
Партиядошларимизни, бизга ишониб овоз берган барча сайловчиларни ушбу улкан муваффақият билан самимий қутлаган ҳолда, уларга фаровон ҳаёт йўлидаги умидлари сўнмаслиги, ишончлари оқланмоғини тилаймиз. Демак, биз ҳамиша барча имкониятларимиз, орттирган тажрибаларимизни олдинда белгиланган мақсад ва режаларни рўёбга чиқаришга қаратамиз. Чунки биз учун энг муҳим ҳаётбахш шиор: “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!”. O‘zLiDeP эркинлик, мулк дахлсизлиги, ҳуқуқий давлат, инсон қадри ҳар нарсадан улуғ юрт тарафдори!
Озод РАЖАБОВ,
“XXI asr” шарҳловчиси
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 31 октябрь 44 (1094) –сонида чоп этилган.