Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бухорода бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича ижобий натижалар муҳокама қилинди

09.07.2026
262

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида 2026 йилнинг январь–май ойларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди. Йиғилишда 21,9 минг нафар аҳоли даромадли меҳнат билан таъминлангани, 5,6 мингдан ортиқ иш ўрни легаллаштирилгани ҳамда 11,2 минг нафар фуқаронинг даромадини оширишга қаратилган хизматлар кўрсатилгани қайд этилди.

Муҳокамалар давомида Бухоро шаҳрида камбағаллик даражаси 1,5 фоизни ташкил этгани, йил якунига қадар маҳаллабай манзилли ишлар орқали ҳудудни камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар изчил давом этаётгани таъкидланди. Шунингдек, доимий иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан масъулларнинг ахбороти эшитилди.

Йиғилиш якунида депутатлар аҳоли бандлигини ошириш, даромад манбаларини кенгайтириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган манзилли ишларни янада кучайтириш бўйича қатор таклиф ва тавсияларни илгари сурдилар. Белгиланган вазифалар ижросини қатъий назорат қилиш орқали амалий натижаларни янада ошириш муҳим экани алоҳида қайд этилди. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?