Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDePда ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

12.09.2025
609

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Сайлов департаменти бошлиғи ўринбосари Ульви Ахундлу ҳамда департаментнинг сайлов бўйича маслаҳатчиси Каха Инаишвилилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда O‘zLiDeP вакиллари меҳмонларга партия томонидан сайловлардан кейин ўтган вақт давомида партия ўзининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партиявий гуруҳлари орқали сайловолди дастурини амалга ошириш борасида амалга ошираётган ишлар, Ўзбекистон сайлов тизимида илк бор аралаш тизим асосида амалга оширилган сайловларнинг депутатлик корпуси фаолиятидаги сифат ўзгаришларига таъсири, партия олдида турган галдаги вазифалар билан таништириб ўтишди.

Ўз навбатида Ульви Ахундлу самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси билан Ўзбекистоннинг сайловларга дахлдор субъектлари ўртасида ўзаро ишончли муносабатлар шаклланганлигига тўхталиб ўтди.

Ушбу ташрифнинг асосий мақсади 2024 йил октябрида бўлиб ўтган Ўзбекистондаги парламент сайловлари якунларига бағишланган якуний ҳисоботнинг асосий жиҳатларини яна бир бор очиб бериш, Ўзбекистондаги сайлов субъектлари билан кейинги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олишдан иборат эканлигига урғу берди.

Учрашувда ҳар икки томонни қизиқтирган бир қатор масалалар борасида фикр алмашувлари амалга оширилди.

Мулоқот  конструктив ва ишончли руҳда бўлиб ўтди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?