Қўқонда O‘zLiDeP ёшлар клуби ташкил этилди
Қўқон шаҳар Темирйўл техникумида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, партиянинг ёшларга оид истиқболли лойиҳалари, ёшларнинг билим ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Мазкур техникумда O‘zLiDeP ёшлар клуби ташкил этилди. Мазкур клуб ёшларга ўз ғоя ва таклифларини илгари суриш, долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича қулай платформа бўлиб хизмат қилади.
Учрашувда фаол ёшлар ўз таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашди. Жасур Қодиров ёшлар ўртасида экологик маданиятни ошириш, чиқиндиларни саралаш тизимини жорий этиш ҳамда яшил ҳудудларни кўпайтириш ташаббусини илгари сурди.
O‘zLiDeP доимо ёшларнинг инновацион ғояларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади. Ёшларнинг фикрларини тинглаш ва амалиётга татбиқ этиш партиянинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бундай учрашувлар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда келажакда мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларига хизмат қилади.