Ўзбекистон дунёга етиб келди ва дунё Ўзбекистонни қамраб олди
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида ўйлар
Дунё терак учига қурилган қуш уясидек қалқиб турибди. Турли давлатлараро зиддиятлар авж олмоқда. Одамзод келишмовчиликлар, талатўплар ичида яшамоқда. Бунинг устига табиий ресурсларни ҳаддан зиёд ишлатиб юборганимиз оқибатида екология инқироз ёқасига келиб қолди. Global исиш, қурғоқчилик, чўлланиш, деградация ва санаб ҳисобига ета олмайдиган шундай муаммолар пайдо бўляптики, инсоният табиат олдида ўзи қилган гуноҳини оқлаш ундан "кечирим" сўрашга мажбур бўляпти.
Узоққа бормайлик, бундан уч йил олдин биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумини бир еслайлик. 2022 йилда ўтказилган биринчи инвестиция форумида 56 давлатдан 2 мингдан зиёд йирик инвесторлар Тошкентга келган еди. Буни қарангки, 2023 йилда ўтказилагн форумда еса 70 давлатдан 2500 нафар иштирокчи пойтахтимизга етиб келди. 2024 йилда еса бу миқдор тағин юксалди. Яъни 93 давлатдан 2500 нафардан зиёд йирик инвесторлар Тошкент заминига қадам қўйди.
Айтинг, бу ниманинг далолати? Ўзбекистон қайдаю, Ақш, Англия, Afrika ёки Шарқий Осиё давлатлари қаёқда? Дунёнинг барча қитъаларидан Тошкент форумига йирик инвесторларнинг келаётгани, сармоя тикаётганининг сабаблари нимада деб ўйлайсиз? Менинг назаримда бу юртимизда сармоядорлар учун яратилган қулай имконият, емин-еркин фаолият юритиши учун бизнес муҳити яратилгани бўлса, иккинчи томондан минтақамиздаги тинчлик, хотиржамлик, десам сира муболаға қилмаган бўламан. Юртимизда Менделеев даврий жадвалида қайд етилган елементларнинг ҳаммаси бор. Бу ҳам инвесторларни жалб қилаётгани аниқ. Аммо investor анойи емас. У етти ўлчаб бир кесади. Ўз сармоясини киритаётганда мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳволни обдан ўрганади, таҳлил қилади. Бу нимага керак дейсизми?
Инвестиция бу ертага ўзига қайтадиган, даромад келтирадиган манба. Шундай бўлгач, йирик инвесторлар мамлакатни ўрганар екан, ҳатто шу ерда яшовчи халқлар минталетитидан тортиб, тарихий қадриятларигача ўрганади. Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига келган йирик бизнесменлар халқимиз ҳаёти, турмуш тарзи, миллий қадрият ва урф-одатлари билан қизиққани бунга аниқ мисол бўла олади. Чунки бугунги замонавий investor фақат фойда олиб, жуфтакни ростлаш ҳақида емас, ҳам ўзи, ҳам шу мамлакат фойда кўришини, ертага унинг изидан яхши ном қолишини истайди. Бусиз investor ўз мақсад муддаосига ериша олмайди. Шундан бўлса керак, жорий йилда ўтказилган сўнгги инвестиция форумида 26 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. Бу айтишга осон. Шунча маблаг ъ биласизми, қанча янгиланиш ва ривожланишга асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳар галгидек, сўнгги форумда давлат раҳбари даражасидаги ялпи majlis, турли масалалар муҳокамасига бағишланган експертларнинг 50 дан ортиқ учрашувлари, жумладан panel мунозаралари, давра суҳбатлари ва Б2Б музокаралар ўтказилди. Форумнинг ҳар бир иштирокчиси ҳамкорлар билан манфаатлар кесишадиган нуқталарини топишди, муайян инвестиция лойиҳаларини ўрганишди, ўнлаб йўналишларда рўй бераётган сўнгги тенденсияларни муҳокама қилишди ва истиқболли таклифларни қабул қилишди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бу дунёнинг Ўзбекистонга қучоқ очгани, юртимизнинг, Марказий Осиёнинг инвестиция марказига айланиб бораётганига аниқ далил бўла олади.
Президентимиз томонидан "Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида еришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилингани еса анжуман нуфузини янада оширди. Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилиши доирасида 26 млрд Ақш долларидан зиёд миқдордаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга еришилди.
Давлатимиз раҳбари ўтган уч йил давомида мазкур forum икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, енг долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, илғор ғоя ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун самарали мулоқот майдонига айланганини алоҳида таъкидлади. Бу ўз навбатида мамлакатимизда ортга қайтмайдиган ислоҳотларга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга бўлган улкан қизиқишдан далолат беради. Ислоҳотлар ортга қайтмайди деган фикр бу адолатли ҳақиқат. Халқимиз енди биздан ҳам, раҳбариятдан ҳам ислоҳот давомий бўлишини талаб қилади. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, мамлакатимизда ортга қайтмайдиган тус олган ислоҳотлар давом еттирилади, деди Президент.
Яна рақамларга қайтадиган бўлсак, бу йил форумда рекорд миқдордаги иштирокчилар қатнашгани, делегат, жумладан, ҳукумат раҳбарлари, йирик компаниялар раҳбарлари ва БМТ, Еттб, Опек ва Шҳт каби нуфузли халқаро ташкилотлар вакилларининг келгани бу йирик сармоявий анжуманга қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Forum рақамли трансформация, transport-логистика йўналишларини ривожлантириш, инфратузилма ва яшил иқтисодиёт каби истиқболли тармоқларда ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ноёб имконият яратди.
Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳиятини очиб бериш учун 40 дан ортиқ тадбирлар, жумладан, сексиялар, давра суҳбатлари ва тақдимотлар ўтказилгани фикримизни тасдиқлаб турибди. Форумнинг енг муҳим қисми хорижлик ҳамкорлар иштирокида бир қатор йирик лойиҳаларни ишга тушириш маросими ўтказилди. Бундан ташқари, forum доирасида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Шарқ — дунё тамаддунининг маркази еканини Тошкент форуми яна бир бор исботлади. Чунки дунёдаги global миқёсдаги мураккаб ва таҳликали жараёнлар, ноаниқликлар дунё иқтисодиётига жиддий путур етказаётгани ҳеч кимга сир емас. Ана шу таҳликали вазиятнинг ўзи мамлакатларни бирлашишга, ўзаро ҳамкорлик қилишга ундамоқда. Ўзбекистон еса бу жиҳатдан дунёга намуна бўлмоқда. Давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши ҳаётий заруратдир. Албатта, унда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг нечоғли катта аҳамият касб етганини сўз билан таърифлаш қийин. Чунки мазкур forum йирик бизнесменлар ўртасида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, енг долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, илғор ғоя ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун енг самарали мулоқот марказига айланди.
Дунёнинг енг йирик инвесторларини Тошкентда жам бўлиши замирида яна бир ҳақиқат ётади. Бу мамлакатимизда янги таҳрирдаги Конституциямиз қабул қилингани билан чамбарчас боғлиқ. Чунки Бош Қомусимизда хусусий мулк дахлсизлиги, бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги, банк операцияларининг, омонатларининг ва ҳисобварақларининг сир тутилиши белгилаб қўйилган. Бу албатта, дунё бизнсесменларини ўз маблағларини Ўзбекистон учун тикишга муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани шубҳасиздир.
Дунёда чуқур трансформация жараёнлари кечаётган, товар ва хизматлар бўйича узвий ришталар салқи тортган, халқаро савдо-сотиқ пасайган, инвестиция оқимлари камайган енг муҳими иқлим офатлари кучайган шароитда йирик инвесторлар учун мулоқот қилиш, муаммоларга ечим топиш учун бир майдон керак еди. Тошкент форуми улар жонига аро кирди. Бу ҳақда Президентимиз ўз маърузасида жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари сўнгги уч йил давомида пасаяётганини кўрсатиб ўтди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар билан боғлиқ тенденсиялар ҳам кутилган умидларни оқламаяпти. 2023 йилда ривожланаётган давлатларга киритилган инвестициялар умумий ҳажми 9 фоизга камайди.
Давлатимиз раҳбари бугун жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетаётганини қайд етиб, ҳеч бир мамлакат бу каби ўткир муаммоларни якка ҳолда ҳал ета олмаслигини айтди. Ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳи, бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойили узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам устуни бўлиб қолаверишига алоҳида урғу берди.
Ўзбекистон етакчиси айтганидек, мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшиланмоқда. Бу борадаги тўсиқлар босқичма-босқич бартараф етилмоқда. Мамлакатимизга ўз маблағини тиккан ҳар бир сармоядор ўзини еркин ва ишончли ҳис қилиши учун барча имкониялар яратилмоқда. Масалан, сўнгги йилларда иқтисодиётимиз қарийб икки баробар ўсди. Савдо айланмаси кўрсаткичлари ошиб боряпти. Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. 2023 йилда хорижий инвестициялар ҳажми қарийб икки баробар ошди. Яна шуни алоҳида еътироф етиш лозимки, халқаро молия институтлари маблағларини ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилишда муайян натижаларга еришилмоқда.
Енди шу ўринда бир савол туғилиши табиий. Нега юртимизда бу масалага бу қадар катта еътибор қаратилмоқда? Бунинг боиси шундаки, миллий иқтисодиётимизни кўтариш, техник ва технологик янгилаш, юқори барқарорлик ва иқтисодий юксалишларга еришишда инвестициялар жалб қилишнинг аҳамияти жуда катта. Ўзбекистоннинг инвесторларга ўз ешигини катта очаётганининг боиси ҳам шунда. Масалан, енергетика соҳасини олайлик. "АCWА Power", "Масдар", "Total Ерен", "Волталиа", "Ҫалɩк" ва "Акса", кимё саноатида "Аир Products", "Индорама" ва "CАМCЕ", тог ъ-кон ва металлургияда – "Орано" ва "ДАНИЕЛИ", автомобилсозлик ва електротехника йўналишларида "БЙД", "Киа" ва "Samsung", қурилиш соҳасида "Коҫ" ва "КНАУФ" каби дунёнинг етакчи компаниялари ҳамда йирик брендлари билан 300 дан ортиқ инвестиция ва саноат лойиҳалари ишга туширилгани ва юз минглаб янги иш ўринлари яратилгани ана шу саъй-ҳаракатлар самараси, десак муболаға қилмаган бўламиз.