Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Максам Чирчиқ”да ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди

25.08.2024
1144

27 октябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик қизғин паллага кириб бормоқда. Марказий Сайлов комиссияси ЎзЛиДеПга сайловларда иштирок этиш учун ижозат бергандан сўнг, жойларда партия сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамаси бошланди.

Партиянинг сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дастлабки йиғилиш Чирчиқ шаҳридаги “Максам Чирчиқ” АЖ заводида партия раҳбари Актам Хаитов, депутатлар, ишбилармонлар, завод ишчилари ва аҳоли вакиллари иштирокида ташкил қилинди.

Таъкидланганидек, партия жорий йилги сайловларга “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун”, деган шиор билан кириб келмоқда. ЎзЛиДеП бу йилги сайловолди дастурида тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, фан-таълим, тиббиёт ва ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратган. “5 мақсад – 500 вазифа” шиори остида ўтган сайловолди дастури муҳокамасида ЎзЛиДеП кейинги 5 йилликда мақсад вазифалари, халқчил ғоялари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, аҳолимиз фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, аёлларимиз ва нуронийларимиз, жамики юртдошларимиз бахтли яшаши, халқимиз дастурхони тўкин бўлиши ҳамда эртанги кунимиз ёруғ бўлиши учун партия ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган. Мулоқотда партия мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш, умумий ўрта таълим мактабларида 153 мингдан ортиқ синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтиришни таклиф қилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистонни юксак маданият ва маънавиятга эга бўлган, эркин, бахтли инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантириш учун партия бутун куч ва имкониятларини сафарбар этиши, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича миллий дастурни ишлаб чиқиш бўйича аниқ режа-дастурга эга экани урғуланди. Шунингдек, маош олувчи фуқароларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаригача бўлган қисмини даромад солиғидан озод этиш, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича белгиланган ижтимоий нормалар миқдорларини мавсумийлик, хонадон аъзоларининг ижтимоий ҳимоя реестрига киритилганлиги ва оилалар сонидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш, энергия таъминоти соҳасидаги молиявий ҳисоботларда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш каби йўналишларда ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Йиғилиш қатнашчилари илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини, шунингдек, маданият ва спорт муассасалари, кутубхоналар, театр ва музейларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, муҳокама иштирокчилари фуқароларни мақбул уй-жой билан таъминлаш мақсадида ҳар бир оила ўз уйига эга бўлиши кераклигини таъкидлаб, мазкур йўналишни ҳам ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурига киритишни тавсия қилишди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?