Aholini arzon uy-joy bilan ta’minlash masalasi yanada soddalashtirildi

27.07.2018, 11:42

Aholini arzon uy-joy bilan ta’minlash masalasi yanada soddalashtirildi

Prezidentimizning “2018 yilda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar bo‘yicha arzon uy-joylar va shaharlarda arzon ko‘p kvartirali uylar qurish dasturlarini amalga oshirish mexanizmlarini takomillashtirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qaroriga muvofiq arzon uy joyga bo‘lgan aholi talablarini O‘zbekiston Respublikasi Investitsiyalar bo‘yicha davlat qo‘mitasi va Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi tomonidan o‘rganib chiqib, aniq taklif kiritish belgilab qo‘yildi.

Bundan tashqari, qarorda shaharlarda yosh oilalarga, eski uylarda yashovchilarga va turar joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj bo‘lgan fuqarolarning boshqa toifalariga dastlabki badalning tabaqalashtirilgan miqdorini amaliyotga joriy etgan holda, arzon ko‘p kvartirali uylarni o‘rtacha 15 foiz miqdoridagi dastlabki badal bilan sotib olish uchun ruxsat berilishi ko‘zda tutilgan.

Bir so‘z bilan aytgan mazkur hayotiy qaror qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar bo‘yicha arzon uy-joylar va shaharlarda ko‘p kvartirali uylar qurish dasturlarini samarali amalga oshirish, aholining shinam turar joyga bo‘lgan ehtiyojini qondirish, shuningdek, fuqarolarning farovonlik darajasini yanada oshirish va turar joy sharoitlarini yaxshilashga xizmat qiladi. Binobarin partiyamiz dasturida qayd etilganidek, yangi, barcha qulayliklarga, zarur infratuzilmalarga ega bo‘lgan turar-joy massivlarini, ayniqsa, qishloq joylarda barpo etish, uy-joy bozorini kengaytirish, aholi, shu jumladan, yosh oilalar ehtiyojlarini hisobga olgan holda uy-joy olish imkoniyatini ta’minlash uchun ushbu sohada raqobatni oshirish O‘zLiDePning ham ustuvor vazifalaridan biridir.

Shaxnoza Alimova,

Xalq deputatlari Mirzo Ulug‘bek

tuman KengashidagiO‘zLiDeP

deputatlik guruhi a’zosi

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    484
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Ro'yhatga o'tish

Bildirilgan fikrlar

sardorbek2019-03-13 14:39:28

avvalambor Assalomu alaykum biz 2007-yildan beri oqoltin t sardoba sh do‘stlik m yoshlar ko‘chasi 3-dom yani 2 qavatli uyda yashab kelamiz bugun bizga yuridik shaxslar kelib 25 kun ichida bo‘shatishimizni aytdi yoki uyi bolmaganlar 4 qavatli remont talab yotoqxonaga ko‘chishimizni aytdilar qanday yo‘l tushishni maslahat beraszlar yurtboshimizni biz un yordam beradigon buyruqlari bormi javob un rahmat iltimos javobni +998994739730 nomerga yoziylar iltimos yana internetga kirgani iloj yoq


Эркинжон2019-01-29 16:44:39

Фаргона шахри Тарона кучасидаги куп каватли арзон уй жойлардан бирини олганман, бизни подьездимизда барча 2 хонали уйларни эри йук, енгилтак аеллар сотиб олган ва уйларида "келди кетти" купайиб колди, хатто ички ишлар ходимлари хам хеч кандай ердам бера олишмаяпти ва бу биздай оилаларни ташвишга солмокда шундай аеллар учун алохида куп каватли домдан хонадон берилса булмайдими ???


Равшан2018-12-05 01:38:06

Хаммаси яхши лекин ижарада бир неча йилдан бери яшаб келаетган куп фарзандли оила учун агар хокимиятга топширилган хужжатлар буйича айтилган навбат келганида хам бу 2020 еки 2021 йилларга тугри келса хам биринчи тулов масаласига ердам булармикан.


Muxamadaminov Siroj2018-08-12 00:03:03

Raxmat xalq boshimizga umrlari uzo bosin iloyim


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-08-05 10:49:12

Халқимизга, ёш оилаларга бундай қулай имкониятлар яратилаётганидан жуда хурсандмиз. Президентимиз доимо соғ-саломат, умрлари узоқ бўлсин, Президентимиз томонидан амалга оширилаётган хайрли ишларидан мамнунмиз.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-08-05 10:45:21

Президентимизнинг “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори уй-жойга муҳтож оилалар, ёш оилаларни ҳеч қандай тўсиқларсиз уй-жой билан таъминлашга хизмат қилади.


O'zLiDeP Нишон туман Кенгаши аппарат-рахбари Жўраева Гулбахор Чўлиевна2018-07-31 17:31:09

Юрдошлармизнинг яшаш тарзи кундан-кунга яхшиланаётганлигидан ҳамма хурсанд, Арзон уй-жойларнинг қурилиб энг аввало, ёш оилаларга, кам таъминланганларга берилаётганлиги, бу йўналишда имтиёзлар ажратилаётганлиги халқимизнинг фаровон яшаши учун эътиборнинг янада кучаяётганлигидан барчамиз бирдек мамнун бўлдик.


УзлиДеП Фарғона вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш бўлими мудири У.Исломқулова 2018-07-31 11:04:12

Республикамиз бўйлаб барча чекка-чекка ҳудудларнинг ҳам бугунги кўриниши шаҳар ҳаётидан катта фарқ қилмайди.Кенг ва ёруғ шинам шароитга эга булган янги уйлардан бугунги кунда қишлоқ аёллари ҳам баҳраманд бўлиб фарзандлари билан биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқдалар.Шундай экан Президентимизнинг “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ арзон уй жойга бўлган аҳоли талабларини ошиб бориши аҳолининг турмуш тарзи кундан -кунга яхшилани бораётганидан, халқимизнинг дунё қараши ўзгариб, ривожланиб эртанги кунига ишон, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларидан мужассамлигидан дарак беради.


Абдурахмонов Азамат Остонақулович Сурхондарё вилояти Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-07-31 10:31:27

“2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ёш оилалар ва турар жойга муҳтож бўлганлар учун қулай шарт шароит яратилмоқда.


Бозоров Қахрамон Эргашевич O'zLiDeP Нишон туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-31 09:26:40

Халқимизнинг яшаш тарзи яхшиланиб бормоқда,бунинг учун Президентмиздан барча бирдек мамнун бўлмоқда. Арзон кўп квартирали уйларни ўртача 15 фоиз миқдоридаги дастлабки бадал билан сотиб олиш учун рухсат берилиши кўпчиликнинг юрагидаги айни мудао бўлди,чунки уй-жойга эхтиёжи бор ёш оилалар,кам таъминланган оилалар учун яна бир имконият бўлди.


Fikringizni qoldiring

+