Асака аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб берилиши ҳолати муҳокама қилинди

31.05.2022, 15:11

Асака аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб берилиши ҳолати муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Асака туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Андижон сув таъминоти” МЧЖнинг Асака туманидаги филиалининг 2021 йил давомида қилинган ишлари ҳамда 2022 йил учун режалаштирилган ишлари юзасидан ҳисоботи даври мобайнида олиб борган ишлари муҳокама этилди.

Мутассади ташкилот раҳбари Хусанбой Обиджоновнинг таъкидлашича, Асака туманида 74 та МФЙ бўлиб, жами 339,9 минг аҳоли мавжуд. Шундан, 281,3 минг нафари ёки 82,8 фоиз марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. 237,8 минг нафар аҳоли Биллинг тизимига киритилган.

Бугунги кунда қолган 58,6 минг нафар 17,2 % бошқа сув манбааларидан фойдаланади (махсус техника орқали качалка),  жами 74 та маҳалладан, 9 та маҳаллада истиқомат қилувчи 37 минг 46 нафар аҳоли (Сайдаобод, Неъматобод, Бобур, Юксалиш, Байналминал, Барака, Муқумий, Қашқар, Беруний) 24 соат мобайнида ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган, 65 та маҳаллада истиқомат қилувчи 302 минг 854 нафар аҳолига жадвал асосида 2 соатдан 12 соатгача ичимлик суви етказиб берилади. Бугунги кунга келиб, 9 та маҳалла 100 фоиз, 36 та маҳалла  80 фоиздан 99 фоизгача, 16 та маҳалла  60 фоиздан 80 фоизгача, 13 та маҳалла 60 фоиздан паст даражада ичимлик суви билан таъминланган.

- 2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” дастури асосида 5 млрд. 700 млн. сўм маблағ ҳисобига 2 дона маҳаллада 30 км ичимлик сув тармоғи ва 3 дона сув иншооти реконструкция қилиш режалаштирилган, - дейди Х.Обиджонов. - Ушбу ишлар натижасида 4133 нафар аҳоли илк бор таъминланиб, 6565 минг нафар аҳолини ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масалалар депутатлар томонидан таҳлил этилиб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+