Сурхондарё вилояти











Рўзиев Алишер Абдумўминович
O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси в.б.
Рўзиев Алишер Абдимўминович 1968 йил 13 ноябрда тўғилган.
1990 йилда Саратов педагогика институтини, 1997 йилда Термиз давлат университетини тамомланган. Мутахассислиги бўйича филолог, иқтисодчи.
Меҳнат фалоиятини 1990 йилда Сурхондарё вилоят Термиз тиббиёт билим юртида ўқитувчи ловозимидан бошланган.
1993-1996 йилларда Сурхондарё вилояти агросаноат уюшмаси ишлар бошқарувчиси, 1996-1998 йилларда Сурхондарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида шартнома ва контрактация бўлим бошлиғи, 1998-1999 йилларда Олтинсой тумани ҳокимлиги назорат инспекцияси бош мутахассиси, 1999-2000 йилларда Олтинсой тумани ҳокимининг ўринбосари-назорат инспекцияси бошлиғи, 2000-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси, 2001-2004 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ижтимоий масалалар бўйича мажмуаси котибияти мудири, 2004-2005 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалар бўйича мажмуаси котибияти мудири, 2005-2006 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи,2006-2009 йилларда Сурхондарё вилоят Термиз шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Солиқ академияси тадқиқотчиси лавозимларида фаолият юритган.
2012 йил 12 июлдан O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари -аппарат раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
А.Рўзиев 2016 йилда “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан.
2017 йил “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.
Манзил: Термиз шаҳри, Файзулла Хўжаев кўчаси, 32а-уй.
Телефон: 0 376 - 223-34-89
Факс: 0 376 - 223-36-79
Электрон почта: sd@uzlidep.uz