Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди

25.04.2024, 11:46

Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари халқ билан очиқ мулоқот қилиш, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов Деҳқонобод туманида бўлиб, сайловчилар билан мулоқотда бўлди, аҳоли даромадларини ошириш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Партия етакчиси дастлаб халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказди, уларнинг таклиф ва фикрларини, депутатларга аҳоли вакиллари томонидан илгари сурилаётган масалалар билан танишди.

Учрашув давомида Актам Хаитов Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, жумладан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтирди. Мазкур қонун билан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг аниқ тартиби белгиланаётгани таъкидланди.

Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрель куни имзоланган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган долзарб вазифалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан селектор йиғилишларида ҳамда ташрифлари давомида ҳудудларни ижтимоий-истисодий ривожлантириш борасида белгилаб берилаётган вазифалар ижросини таъминлашда янада фаоллик талаб қилиниши, фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлиши, муаммо ва таклифларини тегишли ташкилотлар орқали ҳал қилиб бориш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув давомида депутатларнинг ҳам таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди.

 

  • Кўрилди
    197
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+