Фарғона вилояти










Камалов Рахматулло Ибрагимович
O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси
Камалов Рахматулло Ибрагимович 1956 йилда туғилган. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (O‘zLiDeP) аъзоси.
1976 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган, Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисоди.
1976-1978 йилларда Марғилон давлат банкида, 1978-1982 йилларда Фарғона вилоят савдо бошқармасида, 1982-1988 йилларда Тошлоқ тумани Матлуботсавдо жамиятида, 1988-1991 йилларда Тошлоқ тумани умумий овқатланиш корхонасида, 1991-2003 йилларда Тошлоқ тумани Матлуботсавдо акциядорлик жамияти бошқарувида фаолият юритган.
2004, 2009 ва 2014 йилларда Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутатлигига сайланган.
1995 йилдан ҳозирги вақтга қадар “Камолов Раҳматуллох” фермер хўжалиги раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
2004 йилдан буён O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Р.Камолов 2009 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Манзил: Фарғона шаҳри, А.Навоий кўчаси, 17-уй
Телефон: 0 373 - 244-07-32
Факс: 0 373 - 244-07-32
Электрон почта: fr@uzlidep.uz faruzlidep@umail.uz