Бувайдалик сайловчилар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди

17.04.2024, 22:12

Бувайдалик сайловчилар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ташкил қиляпти.

Учрашувлар давомида аҳоли вакилларига қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунчалар бериб борилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шухрат Шарафутдинов ҳамда Мавлуда Ибрагимовалар Бувайда туманида аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлди.

Учрашувда қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, жумладан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсаднинг мазмун-моҳияти, айниқса, унда таълим, соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, аёллар бандлигини таъминлашга оид устувор вазифалар юзасидан тегишли маълумотлар йиғилганларга тақдим этилди.

Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилгани жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш имконини бераётгани, аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, мулоқот давомида хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агроном хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш, банклар томонидан ажратилаётган кредитлар учун маҳалла кафиллигини жорий қилишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.

Туман соғлиқни сақлаш бошқармасида бўлиб ўтган мулоқотда “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг соғлиқни сақлаш йўналишида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди. Билдирилган таклифлар батафсил кўриб чиқилиб, ҳудуддаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли соҳа масъулларига зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

  • Кўрилди
    114
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+