Депутат Чинозда хусусий боғчалар фаолияти билан танишди, аҳоли мурожаатларини ўрганди

29.04.2024, 20:53

Депутат Чинозда хусусий боғчалар фаолияти билан танишди, аҳоли мурожаатларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов Чиноз туманида аҳолининг турмуш шароитларини яқиндан ўрганиш, мавжуд муаммоларга тизимли амалий ечимлар топиш мақсадида амалга оширган ташрифи мобайнида кичик ёшдаги болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратди.

Тумандаги 2-умумий ўрта талим мактаби, “Happy kids”, “Angel  kids” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда  “Камалак” номли 28-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлган депутат тарбияланувчилар учун яратилган имкониятларни бирин-кетин кўздан кечирди.

Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари билан бўлган ўзаро самимий мулоқотларда сўнги йилларда жадал ривожланаётган мактабгача таълим соҳалардан бири бўлган тизимда хусусий сектор улушини ошириш хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Мактабгача таълимнинг нодавлат секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Қонун, Қарор ва Фармонлар мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунтиришлар берди.

Атхам Назирқулов навбатдаги ўрганишларини Чиноз туманидаги “Халқ қабулхонаси”да давом эттирди. Депутат бу ерда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати, одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларнинг спецификасини яқиндан ўрганиб, қабул жараёнида кўтарилган долзарб муаммоларни таҳлил қилди.

Чиноз тумани ҳокими Шерзод Салихов, Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши котибияти мудири А.Бахрамов туман ҳокимининг ўринбосарлари ва Халқ қабулхонаси мудири Г.Карабаев ҳамда қатор ташкилот раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган қабулда фуқароларнинг коммунал хўжалиги, уй-жой, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий кўмак, моддий ёрдам ва бошқа масалалардаги муаммоларига қонуний ва сифатли ижобий ечимлар топиш борасида кенгашилди.

Депутат туманда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қиларкан, унинг ечимига киришиш олдидан ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётганини инобатга олиш зарурлигига эътибор қаратди. Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янги амалий механизмлари бўйича ўз тавсияларини берди.

 

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    150
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+