Навоий вилояти










Душанов Яшин Равшанович
O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши раиси
Душанов Яшин Равшанович 1979 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида зиёли оиласида дунёга келган. Навбаҳор туманидаги ўрта мактабни тамомлагач, Навбаҳор туманидаги “Табиат” корхонасида иш юритувчи мутахассасис, кейинчалик вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида назоратчи-ҳуқуқшунос лавозимларида фаолият кўрсатган. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2011 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2003-2010-йилларда Навоий вилоят адлия бошқармасида етакчи маслаҳатчи лавозимидан Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи лавозимигача бўлган вазифаларни бажарган. 2012-2013-йилларда Навоий вилоят ҳокимлигида турли хил масъул лавозимларни эгаллаган. 2013 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ҳозирда Навоий вилоят ҳокимлигида Котибият мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. 2006 йилда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 15 йил”, 2011 йилда эса “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланган.
Манзил: Навоий шаҳри, С.Айний кўчаси, 34-уй.
Телефон: 8 436 - 225-17-88
Факс: 8 436 - 225-68-23
Электрон почта: nv@uzlidep.uz