Навоийлик партиямиз фаоллари ҳам кўчат экиш акциясида фаол қатнашяпти

15.04.2024, 16:14

Навоийлик партиямиз фаоллари ҳам кўчат экиш акциясида фаол қатнашяпти

Шу кунларда вилоятимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш жараёнларида O'zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилотининг ходимлари, вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Хусусан, ушбу лойиҳа доирасида партиянинг Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи М-379 йўл бўйидаги 2 гектар майдонга “O'zLiDeP боғи” ташкил қилиняпти. Бугунги кунгача қарийиб 1000 туб турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Ушбу ташаббус «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижроси юзасидан тегишли бўш майдонлардан унумли фойдаланиш, боғ ва хиёбонлар ташкил этиш, ишчи-ходимларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаяпти.

Бу лойиҳа халқимизни, хусусан ёшларимизни атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил майдонларни кўпайтириш, уларни сақлаш ва она заминга бўлган эътиборини оширади. Атроф муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш йўлида қилинган ҳар қандай иш энг аввало, халқ манфаати йўлида қилинган савобли эзгу амалдир.

Президентимиз томонидан олға сурилган ушбу ташаббус ортидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг барчаси яқин йиллар ичида ўз самарасини кўрсатишига, янгидан-янги боғлар пайдо бўлишига ва юртимиз чиройига янада чирой қўшишига хизмат қилади.

 

  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+