Тошкент вилояти











Файзиев Тўлқинжон Обидович
O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаш раиси в.б.
Файзиев Тўлқинжон Обидович 1958 йилда туғилган.
1980 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган.
1980-1987 йилларда Тошкент вилояти Зангиота тумани Ўртаовул туманлараро қишлоқ хўжалик техникалари таъминоти бирлашмасида катта муҳандиси, 1987-1991 йилларда Тошкент вилояти Зангиота тумани туман партия қўмитаси ташкилий-партиявий ишлар ва кадрлар бўлими инструктори, бўлим мудири, ташкилий ишлар ва кадрлар билан ишлаш бўлими мудири,
1991-1992 йилларда Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгашининг иккинчи котиби, 1992-1999 йилларда Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгашининг биринчи котиби, 1999-2004 йилларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари, 2004-2007 йилларда Ўзбекистон почтаси ОАЖ Тошкент филиали Эшонгузар алоқа почта тармоғи раҳбари лавозимида фаолият юритган.
2007-2015 йилларда O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиснинг биринчи ўринбосари – аппарати раҳбари лавозимида ишлаб келган.
2015 йилдан буён O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиси вазифа бажарувчи лавозимида ишлаб келмоқда.
Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй.
Телефон: 0 371 - 255-54-70
Факс: 0 371 - 255-28-85
Электрон почта: tv@uzlidep.uz