Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди

07.03.2024, 10:48

Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали ўзаро ҳамкорлигида очиқ мулоқот ташкил қилинди.  

“O’zLiDeP ёшлар билан” лойиҳаси доирасида ўтказилган Депутат ва ёшлар учрашувида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Пак Виктор Николаевич, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, филиал директори Нурбек Насруллаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор биринчи ўринбосари Бобомурод Бобоёров, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этишди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳисса қўшадиган, замонавий талабларга жавоб берадиган ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илғор технологиялар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаган юқори малакали кадрларни тайёрловчи олийгоҳда бугун 700 нафарга яқин талаба-ёшлар таҳсил олишмоқда.

Очиқ мулоқот учрашувида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев партиянинг мамлакат ёшлари ҳаётида тутган ўрни ҳақида тўхталаркан, мақсади Ўзбекистоннинг таълим ва интеллектуал ривожланиш даражаси бўйича дунёда энг юқори рейтингга эга 30 та давлат қаторидан жой олишини таъминлаш бўлган партия лойиҳаларининг асосий қисми ёшларга қаратилганига эътибор қаратди.

Партиянинг Тошкент вилоят Кенгашида 1000 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари бўлиб, шундан 245 тасида ёшлар раҳбарлик қилиши, партия аъзоларининг 34 минг нафарини ёшлар ташкил этиб, шундан 10 мингдан ортиқ талабалар партия сафларида ягона маслак атрофида жипслашгани фахр билан тилга олинди.

Партиянинг “Ёш тадбиркорлар лигаси”, “Менинг ғоям”, “Тадбиркорликка илк қадам”, “Ёш тадбиркор” сингари 20 та лойиҳалари доирасида вилоятдаги 10 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олиш режалаштирилганини баён қилди. Мазкур хайрли лойиҳаларнинг самараси ва натижаси, албатта, ёшларни етук мутахассис сифатида шаклланиб, Ватанимиз равнақи ва ёруғ келажаги йўлида хизмат қилишига замин яратишини билдирди.

Тадбирда сўз олган депутат жорий йилги давлат дастурида ёшларга оид қатор вазифалар кўзда тутилганлигини айтиб ўтди. Дастурга биноан истеъдодли ва иқтидорли ёшлар вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилиши, ёшлар орасида бизнеснинг оммавийлаштирилиши, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтирилиши, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича “Устоз” махсус платформасини ишга тушириш, у орқали дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олиниши, ёш хотин-қизларни замонавий касбларга ўргатиш учун “Қизлар академияси” платформасининг ишга туширилиши ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Депутат ўзаро самимий очиқ мулоқот асносида талабаларнинг таълим, иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан ҳам қизиқди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

 

  • Кўрилди
    224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+