Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди

31.03.2024, 09:59

Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди

Ҳозирги кунда мамлакатимизда молиявий саводхонлик даражасини оширишга қаратиладиган эътибор ошиб бормоқда. Бу ўз навбатида, иқтисодий тарраққиётининг энг муҳим омили ҳисобланган фуқароларнинг ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан “Ёшлар 1+1: молиявий саводхонлик” лойиҳаси доирасида Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида таълим олаётган, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун семинар-тренинг ташкил қилинди. Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси, Миллийбанк, Микрокредит банкнинг вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида иштирокчилар тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар, банклар томонидан жисмоний шахслар учун берилаётган кредитлар, кредит турлари ва шартлари, керакли ҳужжатлар, “Ёшлар 1+1: молиявий саводхонлик” лойиҳаси доирасида молиявий тушунчалар, бюджетлаштириш, тежаш, инвестиция қилиш, кредит ва қарзни тушунишни қамраб олиш каби масалаларда ўзаро фикр алмашдилар.

-Бизнесга қадам картаси – бу ўзини ўзи иш билан банд қилган фуқоралар учун  бирламчи кичик айланма маблағ экан.  5 млн сўм атрофидаги кредитлар ўзини-ўзи банд килмоқчи бўлган биз сингари жисмоний шахслар учун бериладиган кредит тури бизга ҳақиқатдан имконият эканлигини семинарда билиб олдим, -  дейди Жақсибаева Меҳрибан. Семинар иштирокчиларнинг фикр-мулоҳозалари савол-жавоблари  билан давом этди. 

Клара Худайбергенова

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 

Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    123
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+