Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда

24.04.2024, 17:07

Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда

Савдо-саноат палатасида “Ёш тадбиркорлар Лигаси” лойиҳасининг тақдимотига бағишланган учрашув ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Савдо саноат палатаси раҳбарияти, тадбиркорлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бор ёшларга ҳам назарий ҳам амалий билим ва кўникмалар бериш орқали уларда тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш мақсад қилинди.

Таъкидланганидек, жорий йилги Давлат дастурида ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилиши, 2024 йил 1 июндан бошлаб «Ёш тадбиркор» танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омили сифатида бизнес учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида «Бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури» доирасида 2024 йил якунига қадар комплекс қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилиш юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек Партия томонидан “Ёш тадбиркорлар Лигаси” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумотлар берилди. Иштирокчи ёшлар ҳам ўз таклифлари ва фикрларини билдириб ўтдилар.

  • Кўрилди
    170
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+