Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди

01.03.2024, 22:10

Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди

O’zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши ёшларни касбга йўналтириш мақсадида "Баркамол авлод" МФЙда жойлашган ёшлар кичик саноат зонасига пресс-тур ташкил қилди.

Унда шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари, депутат Соҳиба Гаппарова, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳ раҳбари Ибрагимов Баҳодир, 88-мактаб ўқувчи ёшлари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

Дастлаб иштирокчилар ушбу маҳаллада ташкил этилган Кичик саноат зонаси фаолияти, тадбиркорлик кўргазмалари, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар.

Бу масканда мактаб билан ҳамкорликда ёшларни касб-ҳунарга ўргатиб, миллий ҳунармандчилик сирларидан сабоқ бериб келинмоқда.

“Баркамол авлод” ёшлар кичик саноат зонаси ер майдони 10 гектарни ташкил этади, умумий қиймати 985,1 млрд сўм, ташаббускорлар маблағлари – 975,1 млрд сўм, банк кредити 10,0 млрд сўм жами 46 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

Қолган 28 та лойиҳаларда ҳам қурилиш-монтаж ҳамда ускуналарни ўрнатиш ишлари якунлангач  иш ўринлари сони 6 470 тага етказилади.

Маҳаллалар ичида саноат зоналарини ташкил этишдан асосий мақсад ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли учун янги иш ўринлари яратишдан иборат.

Пресс тур давомида ишчи ходимлар ҳамда ёшларга партиянинг дасур ва устави мазмун моҳияти ҳамда унинг олдида турган устувор вазифалари ҳақида тушунчалар берилди.

  • Кўрилди
    236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+