Марказий назорат-тафтиш комиссияси
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг
Марказий назорат-тафтиш комиссияси
«Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси» Марказий назорат-тафтиш комиссияси партиянинг марказий назорат органи бўлиб, партиянинг раҳбар ва ижроия органлари, қуйи партия ташкилотлари устидан Устав ва партия раҳбар органларининг қарорлари бажарилишини ҳамда уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятларини назорат қилади.
Марказий назорат-тафтиш комиссияси Съезд томонидан тасдиқланган низом ва Устав асосида ўз фаолиятини олиб боради. Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоларининг сони Съезд томонидан белгиланади. Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан уч йил муддатга сайланадилар.
Марказий назорат тафтиш комиссиясининг таркиби 9 кишидан иборат. Комиссия раиси – Тошматов Қобилжон Фаттахович - Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди директори.
Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоси бир вақтнинг ўзида партия Сиёсий Кенгаши аъзоси бўлиши ёки унинг ижро органларида ишлаши мумкин эмас.
Марказий назорат-тафтиш комиссияси ўз мажлисида комиссия раиси ва унинг ўринбосарини сайлайди.
Марказий назорат-тафтиш комиссияси мажлисларида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари қатнашишлари мумкин.
Марказий назорат-тафтиш комиссияси ваколатлари:
– партия раҳбар органлари, қуйи партия ташкилотлари ва партия аъзоларининг мазкур Устав, партия Дастури, қарорлар ва меъёрларни бажарилиши ва риоя этилиши устидан назорат ўрнатади;
– партия тузилмаларининг молиявий-хўжалик фаолияти ҳамда йиллик партия бюджети режасининг мақсадли амалга оширилиши устидан тафтиш ўтказади;
– партия аъзоларининг ариза ва шикоятларини кўриб чиқади;
– партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ташкилотлари, туман (шаҳар) бўлимларининг назорат-тафтиш комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Марказий назорат-тафтиш комиссияси мазкур Устав ва Съезд қарорларидан келиб чиқадиган бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Съездида (2014 йил 31 октябрь куни) тасдиқланган
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг
Марказий назорат-тафтиш комиссияси
ТАРКИБИ
№ |
Фамилияси, исми ва отасининг исми |
Иш жойи ва эгаллаб турган лавозими |
1. |
Тошматов Қобилжон Фаттахович |
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди директори, O`zLiDeP Марказий назорат-тафтиш комиссияси раиси |
2. |
Раджапов Нодирбек Мухторович |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси |
3. |
Назиркулов Атхам Ахаткулович |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси |
4. |
Муятдинов Маҳмуд Жалелович |
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори |
5. |
Турғунов Ғайратжон Нишонович |
Фарғона вилояти иқтисодиёт Бош бошқармаси бошлиғи |
6. |
Хайитов Арслон Холмуродович |
“Кафолат” Давлат акционерлик суғурта компанияси Самарқанд вилоят филиали директори |
7. |
Ҳодиев Учқун Жумаевич |
Ромитан тумани фермерлар кенгаши раиси |
8. |
Эгамбердиев Орифжон Исмонович |
Балиқчи туманидаги “Наргиза” хусусий фирмаси директори |
9. |
Эрдонаев Алиқул Ҳалимович |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлар билан ишлаш департаменти директори |