Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти

25.04.2024, 12:00

Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти

“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллаларда бўлиб ўтаётган саралаш босқичлари давом этмоқда, маҳаллаларда янгидан янги тадбиркорлар кашф этилиб, туман босқичларига номзодлар саралаб олинмоқда ва  партия аъзолигига ҳам қабул қилиниб, аъзолар сони ошмоқда. 

Навбатдаги саралаш босқичи Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Қадрдон”, “Беғубор”, “Увайсий”, “Биллур”, “Собиробод” маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтди.  Маҳалла хотин-қизлари фаоли, O’zLiDeP Тошкент шаҳар, Юнусобод туман Кенгаши масъуллари иштирокида “Қадрдон” маҳалласидаги “Марокаш” тикув цехига ташриф буюришди. 

Цех раҳбари Нилуфар Саидносированинг таъкидлашича ҳозирги кунда давлатимиз томонидан берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда, 2 йилдан буён фаолият олиб бораётганлиги, ҳозирги кунда ишчилар сони 20 нафадан ошганини ва келгусида маҳаллалардаги иш билан банд бўлмаган аёлларни ҳам жалб қилган ҳолда ишчилар сонини 30 нафардан ошириш ниятида эканлигини гапириб ўтди. 

Маҳсулотларининг тури 20дан ортиқ. Ҳозирги кунда маҳсулотлар 3 та давлатга яъни, ривожланган европа мамлакатлари Франция, Италия, Германияга  экспорт қилинмоқда.

Тадбиркор билан суҳбатда “Ишбилармон аёл-2024” кўрик танловида иштирок этишдан мамнунлигини айтиб, бу билан партияга, сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслигини, иқтисодий жараёнларда иштирок этиш, етакчи, ихтирочи, янгиликка интилувчи ва ишбилармон аёлларга ҳар доим ҳавас билан қарашини ва бевосита иштирокчисига айланаётганлигидан мамнунлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга давлатимиз ривожланиши йўлида янги ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш, берилаётган  имкониятлардан оқилона фойдаланиш, аҳолини турмуш фаровонлигини юксалтиришга оз бўлсада хисса қўшаётганидан ғурурланди.

"AZR" МЧЖ текстил корхонасининг раҳбари Мадина Атаметова саралаш босқичида фаол иштирок этди, 40 нафар ишчилар мавжуд, махсус кийимлар тикишга мўлжалланган, 15 хилдаги маҳсулотлар тикилади, маҳсулотилари ички бозорни таъминлаган ҳолда Осиё давлатларига ҳам экспорт қилиниши йўлга қўйилган. 

"Shukron lady cook" қандолат цехи раҳбари Гулхайё опа ҳам маҳалладаги ишсиз хотин-қизларининг 15 нафарини бандлигини таъминланган.

Шунингдек, маҳаллалардаги бир нечта оилавий корхоналарга ҳам кирилди. Тошкент шаҳри маҳалларида давом этаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг саралаш босқичи, янги қиёфалар, янги ташаббускор, ҳунарманд ва тадбиркорларни кашф этиши билан бир қаторда, аёлларимиз туман босқичларида фаол иштирокини таъминлашга асос бўла олади.

  • Кўрилди
    196
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+