Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти

04.05.2024, 20:06

Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти

Балиқчи туманида “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллалар кесимида саралаш босқичлари ўтказилмоқда. Танловда иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, аёллар, келинлар ва болалар либослари, зардўзлик, ҳунармандлик ва заргарлик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов доирасида 10 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг шу даврга қадар эришган ютуқлари, имкониятлари ва келгуси режалари билан ўртоқлашди.

- Иш бошлаганимизга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ, – дейди туманнинг “Афсона” маҳалла фуқаролар йиғинидаги тадбиркор,  “Бегойим люкс” МЧЖ раҳбари Дилдора Исақова.  - Асосан ҳар-хил турдаги аёллар либослари буюртма асосида тайёрланади. Маҳсулотларимиз бозорларда ўз харидорига эга. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, янги иш ўринлари яратиш ниятидамиз.

Иштирокчилар кўрик-танлов низомига мувофиқ хотин-қизлар учун қўшимча иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитганлиги, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.

Маҳаллалар кесимида ўтказилган танловда ғолиб деб топилган иштирокчилар туман босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

Ишбилармон аёлларга партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

  • Кўрилди
    210
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+