Тошкент шаҳри

25.04.2024, 12:00
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллаларда бўлиб ўтаётган саралаш босқичлари давом этмоқда, маҳаллаларда янгидан янги ...
21.04.2024, 14:19
Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби
2024 йилнинг 18 апрель куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ...
21.04.2024, 11:56
Депутат маҳалла раислари билан учрашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги "Хондамир" маҳалла фуқаролар йиғинида давра суҳбати ташкил ...
13.04.2024, 22:25
O’zLiDeP фаоллари кўчат экиш тадбирларида фаол қатнашяпти
Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш жараёнларида ...
09.04.2024, 19:17
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими томонидан Тошкент шаҳар Амалий фанлар университети талаба-ёшлари ...
05.04.2024, 11:58
Президентимиз топшириғидан келиб чиқиб, ўзимга тегишли вазифаларни белгилаб олдим
Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, пойтахт туманларини ...
20.03.2024, 19:23
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш давр талаби
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ...
16.03.2024, 15:02
Тадбиркорлар билан мулоқот қилинди
O‘zLiDeР Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Real Tex Tashkent” МЧЖда учрашув ташкил қилинди. Мазкур корхонада бошланғич партия ...
07.03.2024, 10:57
Маслакдошларимиз партия тарғиботида фаол бўлмоқда
Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” МФЙ қошида ташкил этилган бошланғич ташкилотнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Тадбирда қуйи ...
01.03.2024, 22:00
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Миробод туман Кенгаши ҳамкорлигида маҳалла хотин-қизлари иштирокида мулоқот ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz