O’zLiDeP фаоллари кўчат экиш тадбирларида фаол қатнашяпти

13.04.2024, 22:25

O’zLiDeP фаоллари кўчат экиш тадбирларида фаол қатнашяпти

Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш жараёнларида O’zLiDeP Тошкент шаҳар  ва туман Кенгашлари ҳам фаол қатнашяпти. 

Хусусан, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Чархновза” МФЙ ҳудудида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича кўчат экиш, боғ яратиш каби тадбирлар кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам бу йўналишдаги ишлар қизғин тус оляпти.

  • Кўрилди
    164
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+