Депутат бахмаллик томорқачилар фаолиятини ўрганди

29.04.2024, 21:02

Депутат бахмаллик томорқачилар фаолиятини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Бахмал туманида  томорқачилар фаолияти билан танишдилар ҳамда “Оқтош”, “Файзобод” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлдилар.

Бахмал азалдан қўли гул боғбон ва  деҳқонлари билан  донг таратган. Сўнгги йилларда аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, томорқачиликни ривожлантиришга берилаётган катта эътибор ва имкониятлар сабаб,  соҳибкорлар сафи йил сайин ошиб бормоқда.

Улардан бири  - Қаҳрамон Норбоев қулупнайчиликни ривожлантириш тараддудида бўлса, Зафар Холбўтаев 2 сотихли иссиқхонада лимон парваришламоқда. “Барака кўчасидаги 22 та хонадон эса узумчиликка ихтисослаштирилмоқда. Бу борада илғор иш тажрибалари ҳам мавжуд.

Мисол учун, “Файзобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Шербой Тожибоев узумчлик билан шуғулланади. Айни кунда 900 туп ток кўчати парваришланмоқда. Томчилаб суғориш тизими ташкил этилди. Натижада, маҳалладаги яна 3 нафар киши иш билан таъминланди.

Мулоқотлар чоғида аҳолига қоунчилик соҳасидаги янгиликлар, “Сайхунобод  тажрибасини оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    174
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+