Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш давр талаби

20.03.2024, 19:23

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш давр талаби

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбати ана шу мавзуга бағишланди.

Унда асосий эътибор “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган устувор мақсад ва вазифалар ижросига қаратилди.

 Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Эркин Захидов, Бахитбай Алдамуратов, Сардорбек Ғиёсов, Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев, соҳа ходимлари, партия фаоллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, давлат дастурида Саудия тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан Сариосиё, Денов ва Жарқўрғон туманларида оқова сув тизимларини қуриш, Германиянинг «КФВ» банкидан жалб қилинган 37,8 миллион доллар сармоя ҳисобига Термиз шаҳрида оқова сув тизимини таъмирлаш, ободонлаштириш мақсадида фойдаланиладиган барча сув ўтказгичларга алоҳида ҳисоблагичлар ўрнатиш, тармоқ учун масъул шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва белгиланган миқдордан ортиқ сарфланган сув учун чоралар кўриш механизмларини яратиш вазифа сифатида белгиланган.

Шунингдек ободонлаштириш тармоқларини белгиланган тартибда техник қайта ишланган сув билан таъминлаш мақсадида қўшимча сув линияларини ётқизиш, саноат корхоналарида оқова сувларни локал тозалаш иншоотлари билан таъминлаш чораларини кўриш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда «Smart Water» («Ақлли сув») ҳамда шу каби рақамли технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, каналларни реконструкция қилиш доирасида камида 1,5 минг километр йирик каналларни бетонлаштириш ишларини якунлаш, қишлоқлар ҳудудидан ўтадиган ариқлар ва ички сув объектлари жойлашган ерларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр паспортларини тақдим қилиш амалиётини йўлга қўйиш борасида ҳам устувор вазифалар кўзда тутилган.

Тадбирда давлат дастуридаги мазкур вазифалар ижросини таъминлашда депутатлар ва партия фаоллари олдига ҳам катта масъулият юклаши, бу борада жойларда жамоатчилик назорати тадбирларини олиб бориш, бунда вазирлик билан яқин ҳамкорликда иш ташкил қилиш борасида тўхталиб ўтилди.

Тадбирдан сўнг мазкур вазикликнинг ходимлари партия сафига қўшилиш истагини билдириб ўтдилар ва аъзоларга партиянинг гувохномалари топширилди. 

  • Кўрилди
    146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+