Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим
25.04.2024, 11:42
Давлат ташкилотлари бюджет маблағларини ишлатишда кўплаб ортиқча харажатлар қилишаётгани турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хабарингиз бор, бир қатор ташкилотлар қимматбаҳо автомобиллар харид қилиб, бунга бюджет маблағини сарф қилгани ҳақида ёзиб, уларни ортиқча харажатларга йўл қўймасликка чақирган эдик. Энди бўлса, баъзи давлат ташкилотлари давлат ҳисобидан қимматбаҳо мобил телефонлари харид қилишаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.
Эътибор қаратинг, Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн. сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max смартфонларини харид қилибди. Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max сотиб олган. Яна бир қатор давлат ташкилотлари хусусан, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси – iPhone 14 Pro Max, 14,4 млн. сўмга, Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси – 24,7 млн. сўмга иккита Galaxy S23 Ultra смартфони, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) – 5 та iPhone 14 Pro 69,7 млн. сўмга, Кинематография агентлиги – 10 млн. сўмга битта Galaxy S22 Ultra, 19,8 млн. сўмга иккита Galaxy S22 Ultra ва 15,8 млн. сўмга битта iPhone 15 Pro, Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) – 30,66 млн. сўмга иккита iPhone 15 Pro Max харид қилганини нима билан изоҳлаш мумкин.
Гап бюджет маблағларидан белгиланган тартиб асосида фойдаланиш ҳақида кетар экан, бу маблағ халқники эканини ёддан чиқармаслик керак. Бюджет маблағини бундай ҳолатда сарфлашга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда халқ вакили сифатида, бюджетдан маблағ олувчи вазирлик, идора ва ташкилотларни бюджет маблағларини сарфлашда тежамкорликка амал қилишлари, ортиқча ҳашамат ва сарф-харажатларга йўл қўймасликка чақирамиз.
Нодир АБДУВАЛИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати,
O’zLiDeP Фракцияси аъзоси.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
Фикрингизни қолдиринг