Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади

04.05.2024, 11:50

  Ўзбекистон  хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади

Президентимиз учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этиб, мамлакатимиз инвестиция сиёсати ва хорижий шериклар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб бердилар. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир. Юртимизда юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш, саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш борасида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.  Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади. Хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача, яъни, икки баробар узайтирилиши ҳамда  қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференцияларнинг тўлиқ сақлаб қолиниши инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади. Мамлакатимизда энергетика тармоғи самарадорлигини ошириш мақсадида  28 та лойиҳа устида ишлар давом эттирилмоқда. 2030 йилгача 20 гигаваттдан ортиқ қайта тикланувчи энергия қувватларини яратилиб, энергетика балансида унинг улушини 40 фоизга етказилади. Ўтган йилнинг ўзида 1,4 гигаватт қувватдаги йирик шамол ва қуёш электр станцияларини стратегик шерикларимиз бўлган “Masdar”, “Gezhouba”, “China Energy” компаниялари билан ишга туширилди. Шунингдек, “ACWA Power” билан “яшил водород” ишлаб чиқариш лойиҳасини ҳам бошлаб юборилган. Энг эътиборли жиҳати – ушбу муҳим лойиҳалар давлат-хусусий шериклик тамойили асосида, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Вилоятимизда  ҳам “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш,  бандликни яхшилаш борасида бир қатор ижобий ишлар қилинмоқда. 2023 йил ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 58,4 трлн. сўмни ташкил этди. Хусусий секторни рағбатлантириш, соҳани ривожлантириш учун зарурий шарт-шароит ҳамда  қулай муҳит яратиб бериш орқали улушини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. 2023 йилда вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 735,6 млн. долларни ташкил қилди. Шундай экспорт 426 млн. доллар, импорт 309,5 млн. доллар бўлиб, импорт ҳажми 116,5 млн. долларга камайган.

Вилоятнинг асосий драйвер соҳалардан бири ҳисобланган текстиль ва тўқимачиликни ривожлантириш,  етиштирилган пахтани дастлабки босқичда қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётир.     Косон туманидаги “Бунёдкор”, Қарши шаҳридаги “Султон текс гроуп” МЧЖлар томонидан   матони бўяшни йўлга қўйиш учун 2 та лойиҳа амалга оширилиб,  етиштирилган пахта хомашёси тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқариш босқичлари яратилади.

  “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг  45, 46, 47, 48 ва 49-мақсадларида   инвестиция комплексини ривожлантириш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ялпи ҳудудий маҳсулот бу кенг тушунча бўлиб, маълум бир вақт оралиғида ҳудудда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларнинг миқдорий натижаларини ифодаловчи кўрсатгичдир. Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш эвазига 2030 йилга бориб давлатимиз жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин эгаллаши учун кўзда тутилмоқда. Вилоятимизда экспорт ҳажмини ошириш ва импортни камайтириш мақсадида  бу йил 55 та корхона ишга туширилиб, улар томонидан маҳаллий хомашёни илғор технологиялар асосида қайта ишлаш орқали 1 трл. сўмлик маҳсулот тайёрлаш режалаштирилган. Хусусан,  Китоб туманидаги “Kifti-ob dori darmon”, Косон туманидаги “Rapid rise technoprom” МЧЖлар томонидан биологик фаол қўшимчалар ҳамда бурғулаш ускуналари (вибросито) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Саноатнинг “драйвер” соҳалари ривожлантириш ҳамда   ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш орқали жорий йилда вилоятда жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмини 34,9 трлн сўмга етказилиб, ҳудудий саноат ҳажми эса 12,7 трлн сўмдан оширилади.  Ўтган 3 ойда 79 та тармоқ ва 3459 та ҳудудий корхоналари томонидан  7,3 трлн. сўмлик маҳсулот тайёрланди. Жорий йилда озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 25 фоизга кўпаяди. Вилоятнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш мақсадида  40 дан ортиқ хорижий давлатлар билан инвестицион муҳит яратилган. Ўтган йили 377,2 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилган бўлса, жорий йилда  825,7 млн. доллар тўғридан-тўғри, хорижий инвестиция ва дастурлар бўйича 154,6 млн. долл хорижий, кафолатланмаган кредитларни жалб этилиши кўзда тутилган.  I чоракда    152 млн. доллар   тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилди.

Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизга хорижий инвестор ва инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш,  инвестиция лойиҳаларни амалиётга татбиқ этаётган тадбиркорларни қўллаб-қувваш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашни талаблар даражасида ташкил этиш аҳоли бандлиги ва фаровонлигига хизмат қилади. 

Шуҳрат  АСЛАНОВ,

“Шўртан газ кимё мажмуаси”

 МЧЖ Бош директори,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят

кенгаши раиси

  • Кўрилди
    193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+