Маслакдошларимиз партия тарғиботида фаол бўлмоқда

07.03.2024, 10:57

Маслакдошларимиз партия тарғиботида фаол бўлмоқда

Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” МФЙ қошида ташкил этилган бошланғич ташкилотнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Тадбирда қуйи бўғиннинг ўтган йилги фаолияти таҳлил қилинди.

Эътиборлиси, маслакдошларимиз шу маҳалла ҳудудида ёлғиз яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, ногиронлиги бўлган шахслар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда сиёсий куч аъзолари сафини кенгайтиришда фаоллик кўрсатишди.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари сайланди.

Шунингдек, Чилонзор тумани “Бешчинор” МФЙ қошидаги БПТнинг ҳисобот тадбирида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда устуворликлар белгиланиб олинди.  

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар матбуот хизмати

  • Кўрилди
    194
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+