Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда

09.04.2024, 19:17

Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими томонидан Тошкент шаҳар Амалий фанлар университети талаба-ёшлари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ёшларга тушунтирилди.

Таъкидланганидек, O‘zLiDeP дастурий мақсадларини қўллаб-қувватловчи 1 млн 300 мингдан зиёд аъзонинг 60 фоизини ёшлар, навқирон тадбиркорлар ташкил қилиши ҳам сиёсий кучнинг ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячисига айланиб улгурди.

Тадбирда партиянинг “Парламенда ёшлар ўрни”, “Ёш муваффақиятли тадбиркор” ва “Ёш инноваторлар ва технологлар”, “Ёш тадбиркорлар Лигаси”, “O‘zLiDeP ёшлар билан”, “Ёш сиёсатчилар Лигаси”, “Ёшлар парламенти-келажак кадрлари”, “O‘zLiDePдан ҳуқуқий ёрдам” ва бошқа лойиҳалар амалга оширилиб яхши натижаларга эришиб келинаётганлиги тўғрисида гапириб ўтилди. 

Шунингдек, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” қошида “Волонтёрлар клуби”, “Ёш сиёсатчи қизлар” клуби ташкил қилинган бўлиб, ушбу  гуруҳларда 200 яқин ёшларимиз, волонтёрларимиз қамраб олинган.

Маърузалардан сўнг талаба ёшлар билан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига кенг маълумотлар олишди. Тадбир сўнгида O'zLiDeP сафига қабул қилинган аъзолар учун партиянинг аъзолик гувохномалари топширилди.

  • Кўрилди
    182
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+