Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди

16.03.2024, 14:43

Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди

Банк-молия академиясида O’zLiDePнинг "Ёшлар 1+1: молиявий саводхонлик" лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳага Президентимиз томонидан 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони таянч восита бўлиб хизмат қилди. Ушбу стратегияга мувофиқ янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича аҳолининг хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш устувор мақсад сифатида илгари сурилмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда аҳоли айниқса, ёшларнинг молиявий саводхонлик даражасини оширишга қаратиладиган эътибор ошиб бормоқда. Бу ўз навбатида, иқтисодий тараққиётининг энг муҳим омили ҳисобланган фуқароларнинг ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида юртимизнинг ҳар бир вилоятидан 20 нафардан, ҳамда Тошкент шаҳри учун 60 нафар талаба ёшлар иштирок этди. Умумий ҳисобда 320 нафар талаба-ёшлар мазкур лойиҳада иштирок этиши мўлжалланган. Тарғиботчи сифатида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтисодиёт йўналишларида таълим олаётган ёшлар иштирок этади.

Тарғиботчилар учун 1 ойлик алоҳида курс ташкил этилиб, молиявий саводхонлик бўйича дастлабки билимлар берилади ҳамда тарғиботчилар учун қўшимча тарқатма материаллар, тақдимотлар тақдим этилади ҳамда йил давомида мунтазам тарғибот ишлари республика миқёсида ташкил этилади.

 Ўзбекистон Либерал демократик партияси матбуот хизмати

  • Кўрилди
    195
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+